15:41 19 Январ 2017
Эфир
Владимир Евсеев, архив сурат

Евсеев: Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон алоқаларини "жонлантирди"

© Sputnik/
Аналитика
Ҳавола олиш
106810

Республикалар ўртасидаги муносабатлар чиндан ҳам илиқлашган, бу - бир йўла қатор йўналишларда ҳамкорлик қилишга умид беради

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik, Рубен Гарсия. Тошкент ва Душанбенинг ўзаро манфаатлари Роғун ГЭСи, авиа парвозлар ва темир йўл алоқалари тикланишидагина туташгани йўқ. Мисол учун хавфсизлик ва чегара олди савдо масалалари ҳам давлатлараро учрашувлар ўтказилиши учун сабаб бўла олади", — дея фикр билдирган Спутник Тожикистон нашрига МДҲ давлатлари институти раҳбари ўринбосари Владимир Евсеев.

"Ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Илгарилари бунинг иложи йўқ эди, чунки Ислом Каримовнинг қаттиққўллик ила олиб борган сиёсати оқибатида, ҳатто чегараларни миналаштиришгача бориб етган эди. Айни вақтда муносабатлар илиқлашган аммо Мирзиёев ўзаро ҳамкорлик масалаларида қанчалик узоққа бориши ҳозирча номаълум. Ҳолат шундайки, Ўзбекистонда — тожиклар, Тожикистонда — ўзбеклар истиқомат қилади. Ҳозир улар учун чегарани кесиб ўтиш осон бўлиб қолди. Қўшимча чегара постлари очила бошлади, чегара олди савдоси жонланди", — деб таъкидлади нашрга Евсеев.

Сиёсатшуноснинг фикрича, чегара олдидаги савдо-сотиққа икки томондан минглаб одамлар жалб қилинган ва бу ҳолат ўзаро муносабатлар яхшилашиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин. "Аммо хавфсизлик ва террорчиликка қарши масалаларда икки давлат ҳам мулойим эҳтиёткорликни намоён этиши, ҳатто, Россия воситачилигидан фойдаланиши мумкин", — дея қўшимча қилади эксперт.

"Ҳар ҳолда, хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик тўғридан-тўғри эмас, балки Россия орқали олиб борилиши эҳтимолга анча яқин. Ахир радикалларни жиловлаб туришда ҳам икки давлатнинг позицияси турлича. Ўзбекистон — Афғонистон билан унчалик катта бўлмаган чегарага эга, бундан ташқари, у ўзбек диаспорасини тўлиқ назоратда ушлаб туради. Ўзбекистон ўз кучли махсус хизматига ва радикал исломчилар учун қурилган махсус қамоқхоналарига эга. Тожикистон эса — йўқ. Тошкент ўзини региондаги муҳим ўйинчи деб билади ва Тожикистонни террочилик учун транзит-коридор деб билади. Буларнинг барчаси ҳамкорлик давом этишини назарда тутади, албатта. Аммо жаноб Мирзиёев Каримовнинг позициясига қайтадими-йўқми олдиндан тахмин қилиб бўлмайди", — дея ўз фикрини якунлаган Евсеев.

Асосий мавзулар