23:36 19 Феврал 2017
Эфир
Александр Сажнов

Эксперт: ўзбек бизнеси ЕОИИ билан муносабатларни изга солиши мумкин

Sasha Nagiba
Аналитика
Ҳавола олиш
60601

Сажновнинг фикрича, ЕОИИ ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлик муносабатлари борасида ўзбекистонлик тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратиш лозим

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. "Евросиё ғоялари устахонаси" фонди эксперти,сиёсатшунослик фанлари номзоди Александр Сажновнинг Sputnik Ўзбекистонга айтишича, ЕОИИ фаолиятида интеграцион институтларни тартибга келтириш ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар қоидаларини аниқлаштириб олиш муҳим ўрин тутади.

Экспертнинг фикрича, ЕОИИ ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлик муносабатлари борасида ўзбекистонлик тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда иттифоқ доирасидаги лойиҳаларга хусусий корхоналар ва бизнес ташкилотларини жалб этиш лозим.

"Биринчи навбатда бизнес ҳамжамияти, тадбиркорлар билан муносабат ўрнатиш лозим, иқтисодиётни айнан улар ҳаракатга келтиришади. Шунинг учун Ўзбекистон ҳақида гапирар эканмиз, биринчи навбатда тадбиркорлар манфаатларини ҳисобга олиш даркор, акс ҳолда ташкил этилган интеграцион институтлар эртами-кечки инқирозга юз тутади ва норасмий амалиётлар юзага келади. Бизнес вакиллари билан қанчалик тез муносабат ўрнатилса, тадбиркорлар интеграция зарурияти ҳақида ҳукуматни ишонтиришлари мумкин бўлади", — таъкидлади Сажнов.

У шунингдек, мамлакатлар иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши лозимлигини, бу эса иқтисодий ўсишга олиб келиши ва бозорнинг барча қатнашчилари учун манфаатли бўлишини қўшимча қилди.