04:53 23 Июн 2017
Эфир
Абдулла Арипов, архив сурат

Абдулла Арипов фаолиятига назар: алоқа соҳасидан юксак чўққилар сари йўл

© Facebook
Аналитика
Ҳавола олиш
222252

Спутник Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан номзоди Бош вазирлик учун тақдим этилган Абдулла Ариповнинг таржимаи ҳолини таҳлил қилди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik, Антон Курилкин ЎзЛиДеп партияси томонидан илгари сурилган номзод куни эртага Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида президент томонидан тасдиқланиши керак.

Абдулла Арипов 1961 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мутахассислиги бўйича — муҳандис. 1983 йилда Тошкент Алоқа электротехника институтини тамомлаган.

Ариповнинг бошқарув фаолияти мустақил Ўзбекистонда бошланган — институтни тамомлагач, 1992 йилга қадар у Тошкент телефон-телеграф станциясида фаолият юритган.

1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига бош мутахассис сифатида ишга қабул қилинган. Айтиш жоизки, Арипов вазирликда узоқ қолиб кетмаган, 1993 йилда "Ўзимпэксалоқа" компаниясига раҳбар ўринбосари этиб тайинланган.

Маълумот учун: "Ўзимпэксалоқа" Ташқи Савдо Фирмаси 1993 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирлиги буйругига асосан корхоналарни моддий ва техникавий ресурслар, жиҳозлар, эхтиёт қисмлар билан таъминлаш мақсадида ва импортга келадиган хизмат ва махсулотларни сифат — техникавий даражасига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган холда, чет эл фирмалар билан тузилган шартномалар асосида экспорт-импорт муомалаларни амалга ошириш учун тузилган. Жамият фаолиятини таъминлаш мақсадида таъсисчилар маблағи эвазига Устав жамғармаси 193 000 000 сўмни ташкил этади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Устав фондидаги улуши 51,9116 %ни, "Ўзбектелеком" АКнинг улуши 15,9401 %ни, жамоа ишчилари ва жисмоний шахслар улуши 32,1483 %ни ташкил этади.

Арипов "Ўзимпэксалоқа"да ҳам 1995 йилгача фаолият юритган, холос.

Умуман олганда, тўқсонинчи йилларда у ўзи эгаллаган лавозимларда узоқ ушланиб қолмаган ва ўз иш жойини тез-тез ўзгартириб турган. Аммо унга иш берувчиларнинг барчаси Алоқа вазирлиги билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган.

1995 йилда Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг қурилиш ва таъминот бўлимига раҳбар бўлиб қайтган. Яъни, Арипов республикада алоқа соҳаси таъминоти билан шуғулланишда давом этган, фақат аввалига у жиҳозларни харид қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда моддий ресурсларни тақсимлаш ва ушбу юзадан иш билан таъминлаш фаолияти билан шуғулланади.

1995-1996 йилларда Арипов "ТашАфиналАЛ" ҚКнинг бош директори лавозимида фаолият юритган. Ушбу компанияда қисқа муддат фаолият юритиш баробарида, у 1996 йилда ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Алоқа вазирлигига қайтади. Аммо бу сафар янги лавозимда — Ўзбекистон Алоқа вазирлиги хусусийлаштириш ва рақобатни кучайтириш бўлимига бошлиқ бўлиб.

1997 йилда Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги бозор ислоҳотлари ва қимматли қоғозлар бўлими раҳбари бўлган. Янги минг йилликни Арипов Ўзбекистон почта вателекоммуникация агентлиги директори ўринбосари сифатида қарши олади.

2002 йил 30 майида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўрибосари этиб тайинланган. У алоқа ва ахборот-телекоммуникация технологиялари масалалари билан шуғулланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш бош директори ҳисобланган.

Шавкат Мирзиёев, архив сурат
© Sputnik/ Валерий Мельников
2005 йил 4 февралида ўз лавозимларига қайта тасдиқланган. 2009 йил октябридан бошлаб ижтимоий соҳа, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларига доир масалалар билан ҳам шуғулланган ҳамда МДҲ мамлакатларидаги ҳамкорлар билан алоқаларга жавоб берган.

2012 йилда Арипов бошида қора булутлар тўплана бошлайди — миллий бозорга Россия ва Швеция компанияларини киритиш билан боғлиқ бир нечта ноқонуний схемалар ошкор бўлади.

Аммо чақмоқ Бош вазир ўринбосарини четлаб ўтади: 2012 йилнинг августидан 2016 йилнинг сентябрига қадар у Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар мажмуасида раҳбарлик қилишда давом этган. 2016 йил сентябридан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида тайинланган ва ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари билан шуғулланиш ишониб топширилган.

2016 йил 12 декабряида Ўзбекистоннинг ҳукмрон ЎзЛиДеП партияси томонидан Бош вазирлик лавозимига номзоди кўрсатилган.

Абдулла Арипов оилали, беш нафар қизи бор. У, шунингдек, иқтисод фанлари номзоди илмий унвонига ҳам эга. Арипов "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан мукофотланган.

Теглар:
таржимаи ҳоли, Бош вазир, Абдулла Арипов, Шавкат Мирзиёев, Абдулла Арипов, Ўзбекистон

Асосий мавзулар