12:37 17 Октябр 2017
Эфир
Янги йил оқшомида қуролли ҳужум уюштирилган тунги клуб биноси, архив сурат

Нега ўзбеклар ва қирғизлар Туркиядаги терактларнинг қулай ижрочисига айланмоқда?

AFP / YASIN AKGUL
Аналитика
Ҳавола олиш
137965

Туркларга жуда яқин бўлган тил ва умуммаданий хусусиятлар, шунингдек, пул етишмаслиги ва билим даражасининг пастлиги Марказий Осиё аҳолисини террорчилар учун осон ўлжага айлантирмоқда, деб ёзади The National Interest

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Марказий Осиё фуқаролари сўнгги вақтларда иккинчи бор Туркиядаги терактларга алоқадор бўлиб чиқмоқда, деб ёзади Спутник Тожикистон нашри. Отатурк номидаги халқаро аэропортдаги ҳужум чечен, қирғиз ва ўзбек томонидан амалга оширилган эди. Улар "ИД" сафида тайёргарлик ўташгани маълум қилинганди.

Эндиликда эса, Янги йил оқшомида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум уюштирган ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди, деб ёзади нашр.

"Туркия ва Сурияда айни вақтда қирғиз, ўзбек, тожиклар сони қанчалигини аниқ айтиб бўлмайди. Улардан, асосан камикадзе-террорчилар сифатида фойдаланишади. Туркиядаги терактларга ўзбек ва қирғизларни жалб қилган "ИД" уларнинг турклар билан ўхшаш жиҳатларидан фойдаланади", — деб ёзади нашр The National Interest порталига таянган ҳолда.

Мақолада минтақада вазиятни барқарорлаштириш учун Марказий Осиё мамлакатлари биринчи навбатда таълим тизимини тубдан яхшилаш кераклиги ҳақида сўз боради.

"Малакага муҳтож мураббийлар, эскирган дарсликлар, коррупция ва педагоглар ойлигининг пастлиги — ҳукумат мана шуларга қарши курашиши даркор. Чунки яхши таълим олмаган ёшлар профессионал ёлловчилар учун осон ўлжага айланади", — дейилади мақолада.

"Марказий-Осиё минтақаси раҳбарлари ўз халқининг ҳалокат ёқасида турганини инкор қилар экан, минтақа фуқаролари "ИД" сафини тўлдиришда ва чет мамлакатларда терактлар содир этишда давом этаверади. Бу ҳақда Истанбул аҳолисидан сўранг", — деб ёзган NI.

Асосий мавзулар