00:03 18 Октябр 2017
Эфир
Линар Якупов

Эксперт: исломий банклар омонатчиларни жалб этади

© Sputnik/ Антон Денисов
Аналитика
Ҳавола олиш
1319141

Халқаро валюта фондининг яқинда ўтказган тадқиқотида исломий банклар молиявий инқирозга анъанавий банкларга нисбатан чидамлироқ бўлиши маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўтган ҳафтада Тожикистон миллий банки раиси Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси делегацияси билан республикада исломий банкларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ислом бизнеси ва молиясини ривожлантириш фонди президенти Линар Якупов Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида исломий банклар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агарда МДҲ мамлакатларига назар ташлайдиган бўлсак, бу борада энг илғор давлат Қозоғистондир, бу ерда президентнинг тегишли қарори қабул қилинган. Бу мамлакатда исломий молия тизимидан фойдаланишга рухсат берилган бир хорижий ва бир нечта миллий банклар фаолият кўрсатади.

Яна бир мисол, бу Қирғизистон. Бу ерда 2006 йилдан буён ЭкоИсламикБанк ишлаб келмоқда, бугунги кунга келиб 60-70 минг банк операцияларини амалга оширди", — деди Линар Якупов.

Унинг айтишича, исломий банклар салоҳиятига етарлича баҳо берилмайди, айниқса, мусулмонлар озчиликни ташкил этадиган исломий бўлмаган давлатларда бу яққол кўзга ташланади.

"Аҳолининг катта қисми пулини уйида сақлайди. Банкка қўйишга эса диний таълимот сабабли, яъни судхўрлик нуқтаи назаридан хоҳиш билдиришмайди. России кўпчилик исломий банк ислом мамлакатларининг сармоясини жалб этиш учун керак деб хато ўйлайди, у биринчи навбатда аҳолининг маблағини жалб этиш воситасидир", — деди Якупов.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта фондининг яқинда ўтказган тадқиқотида исломий банклар молиявий инқирозга анъанавий банкларга нисбатан чидамлироқ бўлиши маълум бўлди.

Асосий мавзулар