12:15 28 Июн 2017
Эфир
Су-27 самолёти

Ўзбекистоннинг эски қирувчи-самолётлари қай томон учмоқда?

© Facebook Redfish Trading Company
Аналитика
Ҳавола олиш
234281

Америка компанияси Ўзбекистон Ҳарбий Ҳаво Кучларига тегишли 35 дона ҳарбий жанговар самолётларини сотиб олишни таклиф қилмоқда. Харидорга товар зудлик билан етказилиши ваъда қилинган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik, Антон Курилкин. Ўзбекистондаги қатор оммавий ахборот воситаларида шу ҳафта Ўзбекистон совет даврининг ўнлаб эски самолётларини сотишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Савдо компаниялари орасида американинг Red Fish Trading компанияси тилга олинган эди. Аммо Ўзбекистон ҳарбий муассасаси тендерлар натижаси ҳозирча эълон қилинмагани, ва барча техника ўз жойида эканлигини хабар қилишди.

Ўзбекистон томоннинг тендерлар натижаси ҳақидаги хабарига қарамай, юқорида номи тилга олинган компания харидорларга хилма-хил ишлатилган ҳарбий техника билан биргаликда 1300 дона танкларга қарши гранотомётлар, ўн минглаб автоматлар, патронлар, бронетехника ва ҳатто танкларни таклиф қилган.

Спутник Ўзбекистон мухбири америкалик "қурол-аслаҳа баронлари" тарихи қаердан илдиз отаётганига қизиқиб кўрди.

30 минг дона "Калашников"

Red Fish Trading компанияси расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, у Қўшма Штатларда, Сан-Антонио шаҳрида, Техас штатида жойлашган. Компаниянинг бутун дунё бўйича ваколатхоналари борлиги қайд этилган: Яқин Шарқда, Африкада, Шарқий Европада, Ҳиндистонда ва Бангладешда.

Компанияда америкаликлардан ташқари, европаликлар, араблар ва ҳатто Ҳиндистонлик бригада генерали фаолият юритар экан. Компания ўзига керакли ходимларни бутун дунёдан излайди — мисол учун ҳозир Иордания ва Болгариядан ходимлар изламоқда.

Red Fish Trading компаниядаги товарлар ассортиментини сир тутмайди — расмий сайтида таклиф этилаётган товарлар каталоги мавжуд. Оддий фойдаланувчилар учун ер устида ҳаракатланадиган техника бўлими ҳам бор. Техаслик "қурол баронлари" бронетранспортёрлар, зирҳланган жанговар машиналар, танклар, юк машиналари ва жипларни харид қилишни таклиф қилишган.

Международный военно-технический форум АРМИЯ-2015. День второй
© Sputnik/ Александр Вильф
Международный военно-технический форум "АРМИЯ-2015". День второй

Айрим таклифлар саволларни юзага келтирмай қўймайди, албатта — мисол учун компания Россияда ишлаб чиқарилган АК-104 автоматларини сотувга қўйган, аммо шу билан бирга АҚШ Давлат департаменти томонидан киритилган санкциялар туфайли Россия билан ҳамкорлик қилмаслигини айтиб ўтган. Бу ерда муаммо шундаки, бу ўқотар қурол бошқа давлатларга экспорт қилинмаган ва у фақатгина Россияда ишлаб чиқарилади.

Пенсиядаги ҳарбий техника

Россия Стратегиялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Константин Макиенконинг Спутник Ўзбекистонга берган изоҳига кўра, Ўзбекистон томонидан сотувга қўйилаётган Ҳарбий жанговар самолётлар жиддий таъмирлаш ишларини талаб этади.

"Тушунишимча, техника жуда абгор аҳволда. Техникани нормал ҳолатга келтириш учун унга юз минглаб, керак бўлса миллионлаб доллар сармоя киритиш керак. Улар учиши мумкин ва уча олади ҳам, аммо жанг қилишига келсак, — йўқ, деган фикрдаман", — деб таъкидлаган эксперт.

Бундай бизнеснинг моҳиятига келадиган бўлсак, Макиенконинг сўзларига кўра, бундай компаниялар бор ва уларнинг мижозлари давлат тузилмалари билан бир қаторда алоҳида шахслар, мисол учун коллекционерлар бўлиши мумкин.

"Қўшма Штатлар — жуда бой давлат ва у ерда техника ишқибозлари талайгина. Ёхуд уларни коллекция учун хусусий музейлар ҳам харид қилиши мумкин", — деб қўшимча қилди у.

Асосий мавзулар