17:48 22 Август 2017
Эфир
Пользователь за работой

Ўзбекистонликлар ўз ватандошларининг террорчи эканликларига ишонмайдилар

© Startup Stockphotos
Аналитика
Ҳавола олиш
58031

Ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг икки фуқароси Стокгольм ва Санкт-Петербургдаги террорчилик ҳужумларига алоқадор эканликлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлардаги ўзбек гуруҳларини ларзага келтирди

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбирининг маълум қилишича, фойдаланувчиларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари ушбу жиноятларга алоқадор эканликларига ишонишмаяпти ҳамда бунинг хато бўлиб чиқишига умид қилишмоқда. Шу билан бирга уларнинг кўпчилиги терроризмнинг миллати йўқ эканлигини ва бу мудҳиш жиноятларни амалга оширганлар бирор давлат ёки миллатга мансуб эмасликларини, улар инсонийлигини йўқотган кимсалар эканлигини таъкидлашмоқда.

"Ўзбекистонликлар, иғвогарликларга берилманг!!! Биз барибир аҳил яшаймиз! Бироқ яқинларингизни кузатиб юринг, уларнинг терроризм йўлига кириб қолишларига имкон берманг! Ана шундай адашганларни деб бутун мамлакат шаънига доғ тушмоқда", — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

"Террорнинг миллати йўқ. Қўрқувга тушмоқдамиз. Ёшлар нега бунчалик қаҳри қаттиқ бўлиб кетишмоқда. Ақлга сиғдириш қийин ва бу жуда даҳшатли", — деб ёзади яна бир ўзбекистонлик фойдаланувчи.

"Ўз халқига хоинлик қилиб қотиллик йўлини танлаш уларнинг виждонига ҳавола! Лекин уларнинг ўзбек халқига ҳеч қандай алоқаси йўқ!", — дейди учинчи фойдаланувчи.

АҚШнинг Сурияга нисбатан ҳаракатларидан сўнг айрим ўзбекистонликлар ўз ватандошларининг бошқа мамлакатлардаги террорчилик ҳаракатларига алоқадорликлари сабабли республикага санкциялар киритилмайдими, деган саволни беришмоқда.

"Албатта, ўз ватандошларинг ҳақида ёмон ва шармандали сўзларни эшитгинг келмайди, лекин дунё ўзгарди, терроризм замонавий урушга айланди. Мамлакат тақдири учун хавотирлана бошлайсан. Агарда буларнинг бари атайлабдан уюуштирилаётган ва бизнинг тинч давлатимизга нисбатан ҳарбий чоралар кўришни исташаётган бўлишса-чи? Худди бугунгидек мусаффо осмон остида тинч яшашни истаймиз. Дўстлар, иғвогарликларга йўл қўйманг", — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

"Америкаликларнинг сиёсати сабабли мамлакатимизнинг Россияга яқинлашуви йўлида мана шундай тўсиқлар пайдо бўлади: мақсад — ватанимиз обрўсини тушириш ва ташқи дунёдан ажратиш", — дейди бошқа бир фойдаланувчи.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар бутун собиқ иттифоқ республикаларида таълим тизими даражаси тушиб кетганлигини қайд этишган. Айнан мана шу нарса террорчилар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, дейди улар.

"Буларнинг барчаси саводсизликдан! Ўтган 25 йил ичида қанча ёшларни қўйиб юбордик! Ҳамма жойда, фақат биздагина эмас. Яхши таълим тизимини парчаладик. Ҳамма нарса пул билан ўлчанади! Билимсиз инсонлардан мутаассибларни етиштириш жуда осон. Айниқса пул беришни ваъда қилиб!", — деб ёзади ўзбекистонлик фойдаланувчи.

Умуман, изоҳлар минглаб топилади, мулоҳазалар турли-туман. Энг ёмони, мана шу мунозараларда ҳам бир-бирларига нисбатан ҳурмат сақланмаётганлиги. Бутун дунёга тарқалиб бораётган бу иллатни бартараф этиш инсониятнинг муҳим вазифасига айланмоқда.

Асосий мавзулар