07:15 17 Октябр 2017
Эфир
Политолог Геворг Мирзаян

Мигрантларга нисбатан қандай йўл тутиш керак?

Sputnik
Аналитика
Ҳавола олиш
67010

Геворг Мирзаян, РФ ҳукумати қошидаги Молия университети сиёсатшунослик бўлими доценти -Sputnik учун махсус

Питер метросидаги терактлар Россия жамиятига Марказий Осиёдан келган қонуний ва ноқонуний мигрантлар томонидан келиб чиқадиган муаммоларни кўрсатиб берди. Шунингдек, бу муаммоларни ҳал қилишнинг қийинлигини ҳам.

Яна

ФХХ (ФСБ) Петербург теракти юзасидан қидирувларни давом эттирмоқда. Куни кеча улар тахминий ташкилотчи — гўёки Акбаржон Жалиловни ҳудкушликка тайёрлаган Аброр Азимовни қўлга олдилар. Гап Марказий осиёликларнинг яширин гуруҳи ҳақида бормоқда.

Бу фош этилган илк яширин гуруҳ эмас. Москва вилоятида "ГТА бандаси" иши бўйича олиб борилган тадбирларда яна бир гуруҳ зарарсизлантирилгани ёдимизда — унинг таркибида ҳам Марказий осиёликлар бор эди. Россиялик экспертларнинг айтишларича, Россияда Марказий Осиёдаги барча террорчилик гуруҳларининг шохобчалари мавжуд. Ва уларга Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистондан Россияга келган гастарбайтерлар аъзо ҳисобланади.

Бегона жамиятга келган вақтдаги руҳий зўриқиш, ижтимоий ўрнини топа олмаслик, ҳимояланмаганлик ҳисси уларнинг диний тарғиботга осон берилишига сабаб бўлади. Ҳозирда Россияда бу муаммони қандай ҳал қилиш борасида баҳс-мунозара авжига чиққан. Айрим қизиққонлар муаммони ҳал қилишнинг кескин ва бир қарашда тўғридек кўринувчи усулини таклиф қилишмоқда. Биринчидан, Россиядан бир неча миллион ноқонуний мигрантларни ҳамда унчалик муҳим деб ҳисобланмаган бир қисм қонуний мигрантларни чиқариб юбориш. Иккинчидан, Марказий Осиё мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилиш.

Бироқ бир қарашда тўғридек кўринган бу чоралар Россия дуч келган муаммо учун ечим эмас. Бунинг устига, бу чоралар янги, янада хавфли муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Кулрангдан оқ схемага ўтиш

Россиядан ноқонуний ва қонуний меҳнат мигрантларини чиқариб юбориш уларнинг меҳнатига таянувчи қатор соҳалардан иборат Россия иқтисодиёти учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳа, айрим ҳудудларда Марказий осиёлик мигрантлар ўрнига россияликларни ишлатиш бўйича тажрибалар қўлланмоқда, лекин бу саноқли ҳолат. Россия минтақаларидаги гастарбайтерларни тўлалигича маҳаллий аҳоли билан алмаштириш учун комплекс ва узоқ муддатга мўлжалланган дастурни (масалан, улар учун арзон уйлар бозорини ташкил этиш) амалга ошириш даркор. Бундай дастур ҳозирча йўқ экан, гастарбайтерлардан воз кечишнинг имкони йўқ.

Қонунбузилиши учун жазони кучайтириш ва миграция қонунчилигига нафақат мигрантлар, балки уларни ёлловчиларнинг ҳам амал қилишларини қатъий назорат остига олиш самаралироқ бўлади. Ҳеч кимга сир эмаски, россиялик тадбирколарнинг аксарияти мигрантларни кулранг схема бўйича, солиқ тўламасдан ва Меҳнат кодексига амал қилмасдан ишга олишади. Оқибатда бу мигрантлар нафақат солиқ идорасидан четда қолишади, балки ҳимоясиз ҳам қолишади (уларга ойлаб маош тўламасликлари мумкин).

Масалан, Москва ҳалқа йўли ва Ярославл шоссеси кесишмасида "мардикор бозори" бор. У ерда шоссе бўйлаб кунлик меҳнатга ёлланувчи Марказий осиёликлар туришади.

Улар "хўжайин"ларнинг суиистеъмолликларидан мутлақо ҳимояланишмаган — уларнинг аксариятини ёлловчилар шунчаки "отишади". Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар буни билишади, лекин муаммони ҳал қилишмайди, балки, мигрантлар айтганидек, ўзлари ҳам уларнинг меҳнатидан фойдаланишади. Агар бу муаммо ҳал қилинса ёки ҳеч бўлмаганда озгина тартибга солинса, Россия иқтисодиётига ҳам яхши бўлади ва мигрантлар ҳам ишли бўлишади.

Барчанинг муаммоси

Савол туғилади — нима учун уларни ишга жойлаштириш керак? Нега уларни уйларига қайтариб бўлмайди, мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантириб бўлмайди? Чунки у ерда етарлича иш ўринлари йўқ, лекин бу маҳаллий ҳукуматнинг муаммоси-ку ахир.

Афсуски, мазкур вазиятда маҳаллий ҳукуматнинг муаммоси Россиянинг ҳам муаммоси ҳисобланади. Агар Марказий Осиё республикаларидан бирортасида ижтимоий портлаш (агарда бу портлашни экстремистлар бошлашса) юз берса, домино тамойили бўйича бошқа мамлакатларда ҳам жиддий муаммолар пайдо бўлади: а) Россия ҳудудига миллионлаб қочоқлар оқиб келади ва б) Россиянинг биқинида "Сомали" пайдо бўлади.

Россия Марказий Осиёдаги самарасиз ички сиёсатнинг асирига айланган. Шунинг учун Кремль Марказий Осиёдан кўплаб мигрантларни қабул қилишга тайёр.
Хусусан, Владимир Путин Тожикистонга ташрифи чоғида ушбу мамлакатнинг арзимаган қоидабузарликлар учун Россияга кириши тақиқланган фуқароларини амнистия қилишга ваъда берди. Гап тахминан 200 минг киши — "талабалар ва ноқонуний фаолият юритмаган фуқаролар тоифаси" ҳақида бормоқда, дея тушунтириш берди РФ бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов.

Москва албатта, бу муаммони нафақат ортиқча иш кучини қабул қилувчи ролида ҳал қилиши лозим, балки Марказий Осиё давлатларини иқтисодий ислоҳотларга бошлаши, иқтисодиётни модернизация ва либерализация қилишда ёрдам бериши зарур. Бунда Кремль, маълум бўлганидек, "режим алмаштириш" билан шуғулланмайди, иқтисодий қўллаб-қувватлашга сиёсий талабларни тиқиштирмайди ва ўз ҳурматини сақлайди (шу сабабли учинчи дунё мамлакатлари билан муносабатлари муаммосиз ривожланади).

Бу ерда албатта, мураккаб стратегик танлов қабул қилишга тўғри келади.

Танлов қабул қилинар экан, Россия ҳукумати ҳам, Россия жамияти ҳам ва мигрантларнинг ўзлари ҳам барча учун умумий муаммо — гастарбайтерларнинг диний гуруҳларга қўшилишини ҳеч бўлмаса камайтириш бўйича қатор чораларни кўришларига тўғри келади.

Ҳукумат меҳнат ва миграция қонунчилигига амал қилинишини назорат қилишни кучайтириш билан бирга гастарбайтерларнинг Россия жамиятига киришиб кетишлари бўйича чораларни қўллаб-қувватлаши лозим. Масалан, келган мигрантларни жамиятга мослаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаш, уларни Россия қонунчилиги билан таништириш, дам олишларини ташкиллаштириш кабилар. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларида ёшларга рус тилини ўргатиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш.

Жамият эса ўз юртларини ташлаб пул топиш учун келган бу инсонларга дўстона муҳит яратишда ёрдам бериши даркор. Ҳеч бўлмаса кўчада тожикистонлик кўча супурувчи билан, ишхонада қирғиз фаррош билан саломлашиш лозим, ҳар қандай турдаги камситишлар (масалан, "квартира фақат славянларга" берилиши ҳақидаги эълонлар учун жарима солиш)га чек қўйиш керак.

Мигрантларнинг ўзлари эса меҳмонга келганликларини, уларнинг нафақат уйдагилар учун ишлаб пул топишлари, балки россияликларнинг ватандошларига нисбатан муносабатлари уларнинг Россияда ўзларини тутишларига боғлиқлигини ёдда тутишлари лозим.

Агарда ҳукумат, жамият ва мигрантлар муаммоларни биргаликда ҳал қилсалар, бундан ҳамма манфаатдор бўлади.
Муаллифнинг фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Асосий мавзулар