12:15 28 Июн 2017
Эфир
Татьяна Синицына, архив сурат

Мирзо Улуғбек юлдузи остида

Sputnik
Аналитика
Ҳавола олиш
48340

Журналист Татьяна Синицына ўз ўқиш жойи - Тошкент давлат университетини эсга олиб, тақдир уни турли йилларда учраштирган ТошДУнинг буюк битирувчилари ҳақида эсламоқда

Татьяна Синицына, ИнфоШОС бош муҳаррири — Sputnik Ўзбекистон учун

"Нима учун сизни эслолмайман? Сиз АПН(сиёсий хабарлар агентлиги, демоқчи. Таҳр.)да ишлайсизми ва сиз бизни битирувчимиз бўлсангиз керак…", — деб сўради интервью пайтида мендан Москва давлат университети журналистика бўлимининг афсонавий декани Ясен Засурский. У ўзининг барча талабаларини ёдда тутиши — бу факт. Мен табассум қилдим: "Чунки мен Москва университетини эмас, Тошкент университетити битирганман".

Москва — Тошкент

Профессор тўсатдан жонланди, ўрнидан туриб, қўлимни илиқ сиқиб: "Табриклайман, ахир у ажойиб университет! Уни рус маориф-фидойилари яратга; "билим поездлари" Москвадан Тошкентга тўлиб борган: профессор-ўқитувчилар таркиби, ўқув анжомлари, китоблар, хариталар коллекцияси, гербарийлар, асбоб-ускуналар. Биласизми, таркибни қизил армиячилар кузатиб боришган: ўша вақтларда, яъни 20 йилларда босмачилар хавфи мавжуд бўлиб, улар ҳамон поезд таркибларига ҳужум қилишган…" Шундан сўнг бирдан ҳижолат чекди: "Нима учун мен буларни сизга айтиб беряпман, ахир сиз буни ўзингиз ҳам яхши биласиз".

Мен, албатта, буларни барчасини билардим, фақат ҳурматли кекса кишининг гапини бўлгим келмаганди. Шарқ ўргатган.

Кутилмаганда сухбатимиз лирик тус олди: "Тошкент — ажойиб шаҳар, — деди Засурский. — Ер шарининг ушбу ноёб қисмида тонгда осмонда бир йўла учта ёритқични кўриш мумкин: кўтарилаётган Қуёш, хиралашаётган Ой ва ҳали сўнишга улгурмаган муҳаббат юлдузи деб аталадиган Венерани. Айтганча, ўзбеклар уни ўзгача ном билан — "Зухра" деб аташади", — дея эслатиб қўйдим. "Ривоятга кўра, Самарқанд амири, темурийлар сулоласи саркардаси, буюк "мунажжим" Мирзо Улуғбек шундай исмли аёлни севган ва ўз севгилиси исмини самода муҳрлаган"

Биз яна бир оз вақт Улуғбек ҳақида тўлқинланиб суҳбатлашдик. Қай тариқа биргина зеҳн кучи билан у Самарқанд меридиани ўтиши ва Юлдузлар жадвали тузганини ҳайрат билан тилга олдик…

Мен қай тариқа мактаб ёшимда илк бор Самарқандга келганимни, отам билан муҳташам Регистон майдонида бўлганимиз, сўнгра расадхона қолдиқларини айланганимиз, ва қандай қилиб жажжигина қўлларим билан ранги ўчган мармарни силаб, Улуғбекка раҳмим келгани ҳақида сўзлаб бердим.

Тошкент — Самарқанд

Олти аср муқаддам темурийлар пойтахти Мирзо Улуғбек топшириғига асосан Мадраса қурилиши бошланган, унинг пештоқида шундай сўзлар битилган: "Билимга интилиш ҳар бир мусулмон ва муслиманинг вазифасидир". Ушбу ҳадис буюк олимнинг ўз халқига аталган бебаҳо насиҳати сифатида жарангламоқда.

Бу буюк инсон ҳақида фақат ёруғ юксак иззат-икром билан эсга олиш мумкин.

Тарихда кам учрайдиган ажойиб ҳолат: қудратли темурийлар давлати ҳукмдори, амири тахтини илм даҳоси эгаллаган… Самарқанд яқинида, меридиан аниқланган жойда Улуғбек расадхона барпо этиб, Шарқнинг таклиф этилган етакчи астрономлари билан биргаликда астрономик кузатувлар олиб борган.

Улуғбек расадхонасининг бош асбоби — 40 метрли секстант бўлган. Унда Қуёш, Ой ҳолати ўзгариши ва бошқа сайёрларнинг меридиан орқали ўтиши ўлчанган. Дунёда бу иншоотга тенг бўлган иншоот мавжуд эмас.

1437 йилда Улуғбек расадхонасида юлдузлар тўплами тузилган. Унда 1018 та юлдузнинг тўлиқ тавсифи берилган. Шу билан бирга, юлдузли йилнинг узунлиги: 365 кун, 6 соат, 10 дақиқа, 8 сония (ноаниқлик +58 дақиқа) эканлиги аниқланган. Бундан ташқари Ернинг эгилган ўқи 23,52 даражалиги максимал аниқлик билан ўлчанган.

Улуғбекнинг асосий меҳнати — "Зижи Кўрагоний" астрономик жадваллари 1444 йилда якунланган. Олим бу жадвалга 30 йил давомида синчковлик билан олиб борган кузатув натижаларини киритган. Улуғбек тегишли ўзгартишларни умрининг охирига қадар киритиб борган. Ушбу жадваллар аниқлиги бўйича Шарқда на Ғарбда тенги бўлмаган. Бу ақл бовар қилмайдиган ишдир!

Самарқанд — Краков

Орадан йиллар ўтди, ва касб йўллари мени Краков шаҳрига олиб борди. Мен Мирзо Улуғбекдан кейин 80 йил ўтиб дунёга келган буюк олим — Коперник таҳсил олган Ягеллон университетига келдим. Эсимда, полякларга самарқанд расадхонасининг интерьерини безаб турган (унинг марказида Худо, ўнг томонида Улуғбек ва чап томонида Коперник ва бошқа кўплаб буюк таниқли олимлар тасвирланган) Овропаликлар қаламига мансуб бўлган қадимий суратлар ҳақида ҳикоя қилганимда улар мени тинглаб ҳайратланишган. 

Поляклар Улуғбек ҳақида жуда кам билишган. Мен уларга, пани Барбара Коперник ўз ўғли Коперникни Мирзо Улуғбекдан кейин 80 йилдан сўнг дунёга келтирганини эслатиб қўйдим. Улуғбек, Самарқанд, Тошкент ҳақидаги шу материалларим учун мен Краковда польшанинг журналистларга бериладиган "Пшекруй ўқувчиси дипломи" билан тақдирландим. Улуғбек илхомлантирди!

Мирзо Улуғбек юрагида сир билан яшаган. Худо (Оллоҳ)ни ташвишлантириб, нима учун юлдузлар санаб, осмони кузатганлигини Мирзо Улуғбек атрофида бўлган сулола вакиллари англамаган. Тахт ворислари шиддат билан бўшаётган амир ғазнаси учун жиддий қайғурганлар — расадхона, тадқиқотлар учун кўп пул керак эди.

Оқибатда буларнинг барчаси оғир фожия — падаркушлик гуноҳи билан тугади. Улуғбек атиги 55 ёшда бўлган. Буюк олимнинг энг ноёб илмий меҳнатлари асраб авайлаб сақлашга эришилди. Расадхона эса бузилиб, ер билан текисланди. Лекин 1908 йилда рус архелоги Василий Вяткин ушбу ноёб иншоотнинг қолдиқларини аниқлаб, тадқиқот олиб борилди.

Яна Тошкент

Бугун Ўзбекистон Миллий университети, собиқ Тошкент давлат университетига Мирзо Улуғбек номи берилган. Ўтган йил декабр ойида пойтахтга президентлик сайловлари ўтказилиши муносабати билан Россиядан халқаро кузатувчи сифатида келиб, Миллий университетда ташкил қилган сайлов участкаларига ташриф буюрдим. Нигоҳимда бутун университет корпуслари ва кузги чиройли кўкаламзорлаштирилган архитектураси пайдо бўлди.

2000 йилларнинг бошида менга Россия Фанлар академияси Иқлимшунослик институти директори Юрий Израэлдан интервью олиш ҳақида топшириқ берилди. Бу иш оддий бўлмади. Кўп маротаба телефон орқали боғланмоқчи эдим, лекин унинг референтлари ҳар гал иш билан бандлиги ҳақида баҳона қилишар эди. Интернетда таржимаи ҳолини ўқисам, биз бир ўқиш жойини — Тошкент университетини битирган эканмиз. Израэл университетнинг физика-математика факультетини битирган экан, унинг ота-онаси фанлар доктори Анатолий Иванович ва Антонина Степановна одам ва хайвон физиологияси каферасида ишлашган.

Таҳририят топшириғини бажариш керак ва мен академикка хат ёзишга қарор қилдим: бу қанақаси, биз бир жойданмиз, тошкентликлармиз, қолаверса битта университетни тамомлаганмиз, сиз эса менга интервью беришни истамаяпсиз! Бир соатдан сўнг, улар ўзлари менга қўнғироқ қилиб, келишимни сўради. Кабинетда анъанавий тарзда пахта расми тасвирланган ўзбек чойнаги ва пиёлалар, қуритилган мевалар, новвот турарди. Биз кўк чой ичиб, Тошкент ва университет даврларини эсга олдик.

Юрий Антониевич, буюк иқлимшунос, жаҳонга машҳур олим, 2007 йилда экология номинациясида Нобел мукофоти билан тақдирланган. Израэл ўшанда лауреат унвонини АҚШнинг собиқ вице-президенти Альберт Гор билан бўлишган.

Тошкент университетининг мана шундай битирувчилари бўлган.

Тошкент давлат университети ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети ҳозирги кунда собиқ совет ҳудудидаги давлатлар ўртасида етакчи билим юрти ҳисобланади. Кадрларни тайёрлаш 12 та факультетда амалга оширилиб, 46 та йўналишда бакалавриат, 116 та мутахассислик магистратуралар мавжуд. Университет дунёнинг 30 та давлатларининг олий билим юртлари билан академик алоқалар йўлга қўйилган, Оврупа ва Осиё давлатларидан талабалар ўқишга қабул қилинмоқда.

Ахир унинг устида Улуғбекнинг чароғон юлдузи порламаяптими? Ахир уни Шарқнинг буюк файласуфи руҳи қўллаб-қувватламаяптими?

Асосий мавзулар