17:47 22 Август 2017
Эфир
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ханиф Шадаминов

Ханиф Шадаминов: қандай қилиб урушда халқлар отаси Сталин билан учрашганим ҳақида

Sputnik
Аналитика
Ҳавола олиш
9 Май - муқаддас Хотира ва буюк Ғалаба куни (34)
225980

"1945 йил эди. Сталин биз билан суратга тушди ва мен бу суратни сақлаб қўйдим. Сурат орқасига - Берлинга сафар, деб ёзиб қўйганман. Бу ҳаётимдаги энг катта воқеалардан бири бўлган. Ахир Сталинни кўриш, қолаверса у билан бирга суратга тушиш катта иш саналарди", - дея ҳикоя қилди суҳбатдош

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Бугун 93 ёшни қарши олган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, тошкентлик Ханиф Шадаминов оғир уруш йилларини эслашни ёқтирмайди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда, у фронтга 1943 йилда кетгани ва Ғалаба кунига қадар контрразведкада алоқачи бўлиб хизмат қилгани ҳақида гапирди. Ветеран ўз ҳикояси давомида, камтаринлик билан, ҳеч қачон илғор бўлмаганман, шу боис уруш заҳматларини бошдан кечирмаганман, дея таъкидлади. Бироқ Ханиф ака душман билан юзма-юз жанг қилган аскарлар қаторида бўлмаган эса-да, ветераннинг отаси Дамин Шадаминов урушда мардларча ҳалок бўлган солдатлардан бири бўлган.

"Урушнинг дастлабки кунларида отам ҳалок бўлди. Командири отамни ўрмонзорда катта қарағай остида дафн қилган ва қабр устига тахтачада "бу ерда жасур жангчи Дамин Шадаминов дафн қилинган" деб ёзиб қолдирган экан. Сал кейин қорахат олганмиз", — дея эсга олди Ханиф Даминович.

Ветераннинг сўзларига кўра, вақт ўтиб, тинчлик ўрнатилгач, у Ленинград яқинидаги ота қабрини зиёрат қилган. Ханиф Шадаминов суҳбат давомида ҳаётида рўй берган бир афсонавий учрашувни ҳеч қачон унутмаслигини айтди. Ветеран Брестда кутилмаганда пролетарийлар етакчиси Сталинни учратиб қолган экан.

Халқлар отаси ўша вақтда америкаликлар билан келишув имзолагани Берлин анжуманига йўл олаётган бўлган.

"1945 йил эди. Сталин биз билан суратга тушди ва мен бу суратни сақлаб қўйдим. Сурат орқасига — Берлинга сафар, деб ёзиб қўйганман. Бу ҳаётимдаги энг катта воқеалардан бири бўлган. Ахир Сталинни кўриш, қолаверса у билан бирга суратга тушиш катта иш саналарди", — дея ҳикоя қилди суҳбатдош.

Ветераннинг айтишича, у Ўзбекистонга тинчлик замонларида келиб қолган. Бу ерда унинг акаси яшаган.

"Тошкентга келгач, Ҳасанбой посёлкасида ғишт заводини қурдим. Кейин бошқа объектларни, менга бу ер жуда ёқади ва шу тариқа Тошкентда яшаб қолганман. Урушда бирга хизмат қилган сафдошларим ҳам шу ерга кўчиб келишган эди, биз кенг кўча ёқалаб худди бир оиладек яшаганмиз. Ҳозир кўпчилиги орамизда йўқ", — деди Ханиф Даминович.

Ветеран ўзининг кўпсонли орденлари ва уларни қайси хизматлари учун олгани ҳақида гапиришни хоҳламади. Камтаринлик билан муносиб пенсия олаётгани ва кўрсатилаётган ҳурмат ва ғамхўрлик учун давлат раҳбаридан миннатдорлигини айтиб ўтди.

Ветеран Великой Отечественной войны Ханиф Шадаминов из Ташкента
Sputnik
Ветеран Великой Отечественной войны Ханиф Шадаминов из Ташкента

"9 май байрамига президентдан совға тариқасида икки миллион сўм олдим, жуда миннатдорман. Йигирмадан ортиқ невара, эвараларим бор, уларга ширинлик олиб бериб сийладим. Менга машина совға қилишга ваъда беришган эди, аммо мен унамадим, энди кераги йўқ, ахир барибир ҳайдолмайман. Шавкат Миромоновичга бундай ғамхўрлик учун миннатдорман", — деб таъкидлади ветеран.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
9 Май - муқаддас Хотира ва буюк Ғалаба куни (34)

Асосий мавзулар