12:20 23 Сентябр 2017
Эфир
Эксперты по тематике глобальных угроз национальной безопасности, укрепления обороноспособности и повышения боеготовности ВС РФ

Шахсий фикр: Ўзбекистон КХШТ аъзолигига қайтиши мумкин

© Sputnik/ Алексей Никольский
Аналитика
Ҳавола олиш
81001

Ўзбекистоннинг Россия билан ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этиши, КХШТга қайтиш жараёнининг илк қадами бўлиши мумкин, деди ҳарбий мутахассис.

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда ҳарбий ўқув-машғулотлари ўтказишга келишиб олиб, келажакда КХШТнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин, деди Россия Мудофаа вазирлигининг халқаро бошқармасининг собиқ бошлиғи генерал-лейтенант Евгений Бужинский.

Бироз олдин, Россия Марказий ҳудуд қўшнлари қўмондонининг ўринбосари Ярослав Рощупкин 2017 йилнинг Октябрь ойида Ўзбекистон ҳудудида Россия ва Ўзбекистон ҳарбий кучларининг ўқув машғулотлари бўлиб ўтишини хабар қилган эди. Бу Россия ва Ўзбекистон қўшнлари 2005 йилдан буён биргаликда ўтказган биринчи ҳарбий машғулоти бўлади. Машғулотлар ўтказиш ҳақида Россия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари яқинда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда келишиб олишган.

"Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлиги йўлида биринчи қадам қўйилди. Буни ҳамкорликнинг қайта тикланиши демаяпман, чунки Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан кейин мамлакатларимиз орасида ҳеч қандай ҳарбий ҳамкорлик бўлмаган", — деди РИА Новости нашрига Бужинский.

Бужинскийнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон янги раҳбариятининг Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш масаласида қарашлари ўзгарган бўлиши мумкин, биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказиш ҳақида эришилган келишувнинг ўзи бу жуда катта прогресс.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳарбий ўқув машғулотлари КХШТга қайтиш жараёнинг илк қадами бўлиши мумкин. Агар Ўзбекистон КХШТ шартномасига қайтса, ташкилот доирасида кўп қиррали  ҳамкорлик йўлга қўйилади. Биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказиш, ўзаро ташриф алмашиш, штаблараро музокаралар, анжуманлар ўтказишга имкон пайдо бўлади.

"Ҳарбий йўналишда ҳамкорлик бошланган бўлса,  демак, менимча, Ўзбекистон КХШТ доирасида тўлақонли ҳамкорликка қайтиши мумкин. Агар улар КХШТнинг тўлақонла аъзоси бўлишса, демак Тезкор оёққа турувчи коллектив кучларида (КСОР) ҳам иштирок этишлари керак бўлади", — деди Бужинский.

Эслатиб ўтамиз, КХШТнинг иккинчи номи "Тошкент шартномаси" дейилади (wikipedia). Ташкилотга 1992 йилнинг 15 майида Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Арманистон раҳбарлари томонидан асос солинган. 1999 йилда Ўзбекистон ушбу ташкилот аъзолигидан чиққан эди, лекин 2006 йилда қайтиб аъзо бўлган. 2012 йилда Ўзбекистон ташкилот доирасидаги ҳамкорликни тўхтатиб қўйган эди.

Асосий мавзулар