12:19 23 Сентябр 2017
Эфир
Андрей Князев

Князев: Гулнора Каримова ишини унинг бутун оиласи билан боғламаслик керак

Из личного архива
Аналитика
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (14)
323071

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ўзгаларнинг мулкларини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланмоқда

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik, Дмитрий Ключевский. Эксперт Александр Князевнинг фикрича, Ўзбекистоннинг собиқ президенти Гулнора Каримованинг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарда ҳеч қандай шов-шувли нарса йўқ, чунки жиноят иши бўйича жараён бир неча йил олдин, Ислом Каримов ҳаётлик пайтидаёқ бошланган.

"Каримова фаолияти билан боғлиқ барча ишларни тергов қилиш 2011 йилда, шахсан президентнинг топшириғи билан бошланган. Табиийки, ўтган йиллар давомида янги фактлар пайдо бўлган, бу табиий ҳолат. Бунинг устига, Гулнора ва унинг атрофидагиларга нисбатан суриштирув ишлари очиқ бўлган. Ҳа, бу ҳолат турли миш-мишларга сабаб бўлган, лекин бу ўша миш-мишларни тарқатганларнинг муаммоси. Ҳозирда, афтидан, у ёки бу жиноят ишлари бўйича аниқ изоҳлар пайдо бўлган", — деди Князев.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари қизи билан боғлиқ мазкур ҳолатни ҳеч ким Каримов оиласининг бошқа аъзолари билан боғламаслигига экспертнинг ишончи комил.

"Гулнора Каримова фаолияти билан боғлиқ барча нарсани биринчи президен, унинг турмуш ўртоғи ва кичик қизидан алоҳида тарзда кўриш лозим. Мамлакатда марҳум давлат раҳбарининг оиласига алоҳида муносабатда бўлишади. Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳукумати биринчи президентнинг оиласига ижобий муносабатда, Гулнора эса қилган жиноят учун ўзи жазоланиши шарт", — таъкидлади эксперт.

У шунингдек, Ўзбекистон собиқ раҳбарининг катта қизи мамлакатда ҳеч қачон жиддий сиёсий шахс деб ҳисобланмаганлиги боис мазкур жараённинг қандайдир сиёсий оқибатлари бўлиши мумкинлигини инкор этди.

"Гулнора ҳеч қачон сиёсий шахс бўлмаган. Унинг президент вориси бўлиши ҳақида тарқалган миш-мишлар – буткул бемаънилик. Мазкур жиноят иши ҳеч қандай сиёсий акс-садога эга эмас", — деди Князев.

Гулнора Каримованинг хориждаги, хусусан, Россиядаги активлари ва мулкларини хатлашга тўсиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга эксперт бу мутлақо юридик хусусиятга эга савол эканлигини билдирди.

"Бу масалада жиддий мураккабликлар кўрмаяпман. Агарда низоли объектлар ёки ушбу мулкка нисбатан бошқа даъвогарлар бўлмаса, бу соф ҳуқуқий кўринишга эга. Россия сиёсий раҳбарияти томонидан эса, менимча, ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди", — деди эксперт.

28 июль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилинганлигини маълум қилди.

У хусусан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ўзгаларнинг мулкларини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланмоқда.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (14)

Асосий мавзулар