18:41 20 Ноябр 2017
Эфир
Писатель и публицист Армен Гаспарян

Сиёсатшунос Ўзбекистонда Ислом Каримовсиз ўтган бир йил ҳақида

© Sputnik/ Вадим Шекун
Аналитика
Ҳавола олиш
278622

Ислом Каримов даври - у раҳбарлик қилган чорак аср - кўплаб синовлар даври бўлди, у Ўзбекистон давлатчилигига асос солди, деб ҳисоблайди сиёсатшунос Армен Гаспарян

Сиёсатшунос Армен Гаспарян ва Sputnik Ўзбекистон мухбири Антон Курилкин Ислом Каримовсиз ўтган бир йил ва республиканинг бугунги ҳукумати қайси йўлдан бориши мумкинлиги ҳақида суҳбат қуришди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўтган йили аксарият сиёсатчилар Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви текис кечмаслиги, ички сиёсий келишмовчиликлар оқибатида сиёсий инқироз юз беришидан хавотирланишган. Лекин республикада бундай ҳолатга йўл қўйилмади, дейди сиёсатшунос.

Гаспаряннинг фикрича, вазиятни издан чиқаришни истовчилар учун Ўзбекистон Буюк ипак йўлида жойлашган энг "ёғли ўлжа" ҳисобланади. Унинг айтишича, бу ерда вазият издан чиқадиган бўлса, бу бир зумда қўшни республикаларга, жумладан Хитойга ҳам таъсир қилади.

У бундан бир неча йиллар аввал Қирғизистонда "бахмал инқилоби" орқали вазиятни издан чиқаришга уринишлар бўлганлигини эслаб ўтди. Экспертнинг фикрича, Ўзбекистон ҳам айрим океанорти аналитиклари томонидан ана шундай ҳолатни келтириб чиқариш мумкин бўлган эҳтимолий мақсадлардан бири сифатида баҳоланган.

Гаспаряннинг эътирофича, Ўзбекистоннинг янги ҳукумати ўзининг устувор йўналиш ва мақсадларини қатъий тарзда баён этиш орқали кимдир бирор "ҳунар" ишлатмоқчи бўлса, яхшиси бундай қилмаслиги кераклигини билдириб қўйди.

Сиёсатшунос Ўзбекистондаги бугунги ўзгаришлар, мамлакат олдида турган вазифа ва муаммолар, республиканинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Батафсил суҳбатни (рус тилида) ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Асосий мавзулар