08:20 21 Сентябр 2017
Эфир
Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий банки филиали валюта айрибошлаш шохобчасида банкноталарни санаётган аёл.

Валюта эркинлигининг илк натижалари ёхуд қайдасан, доллар?

REUTERS / Mukhammadsharif Mamatkulov
Аналитика
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (23)
168460

Валютага оид ислоҳот ўзбекистонликларга қандай таъсир кўрсатди? Янги тизимда нимани мукаммалаштириш даркор, шунингдек "қора бозор" валюта либерализациясига қай тариқа мослашмоқда - барчаси Спутник материалида

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонда эркин конвертация киритилганига роппа-роса бир ҳафта бўлди. Орадан анча йиллар ўтиб, аҳоли мамлакат банкларига валюта топшириш ва, аксинча, уни сотиб олиш имконига эга бўлди. Аммо кейинги вақтларда ҳаммаси ҳам аслида биз кутгандай оддиймаслиги аён бўлмоқда. 

Бугунги кунда республикада доллар энг кенг тарқалган ва эҳтиёж энг катта бўлган валюта мақомини сақлаб келмоқда. Талаб бор жойда. табиийки, қора схемалар ҳам бўлади. Бунга шунча йиллардан бери энг катта коррупция мана шу америка валютаси атрофида чарх урганини мисол келтириш мумкин.

Шу вақтгача одамлар долларни банклардан эркин сотиб ололмасдилар, бунинг учун "қора бозор"га мурожаат қилиш талаб этиларди. Табиийки, ноқонуний валютачилар ҳам ўз навбатида фуқароларга долларни давлат курсидан икки баробар қиммат нархда пуллар эди.

Банк томонидан ўрнатилган пасайтирилган курс эса тепадаги маълум амалдорлар "чўнтаги" учун хизмат қилиб, улар бундан яхшигина даромад кўришди ҳам.

Жорий йил бешинчи сентябр куни эркин конвертациянинг киритилиши мамлакатда ҳақиқий шов-шувли ҳодисага айланди.

Одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб банкларда ташкил қилинган валюта айрибошлаш шохобчалари томон шошилдилар ва долларни республика Марказий банки томонидан расман белгиланган курс — бир доллар учун 8100 сўм қийматида алмаштирдилар. Банкларда доллар курси қора бозорда ўшанда ўрнатилган нархдан қимматроқ белгиланиши эса валюта айрибошлаш шохобчалари олдида навбатлар ҳосил бўлишига сабаб бўлди.

Таъкидлаш жози, аҳоли умрида биринчи марта молиявий муассасада валютани қора бозордан юқори нархда, бунинг устига паспортсиз алмаштириш имкониятига эга бўлди. Маблағнинг умумий миқдори 10 минг долларга етсагина шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилар эди.

Бундан ташқари эндиликда доллар сотиб олиш имкони пайдо бўлди. Тўғри, қўлингизга ҳеч ким долларни бериб қўйган эмас, банкдан валютани харид қилган тақдирингизда у сизга конверсион деб аталмиш картага тушириб берилсада, аммо банкдан долларни эркин харид қилиш имкони яратилиши ҳам ўзига хос воқеа бўлди.

Бу ерда ҳам битта "лекин"и бор, конверкарталардан мамлакат ичида эмас, фақат чет элда фойдаланиш мумкин.

Аммо шу билан бирга аҳоли учун доллар харид қилишда барча чекловлар олиб ташланган, эндиликда валюта учун тўловни нафақат нақд пулда балки сўм пластик карталарда ҳам амалга ошириш мумкин. Илгарилари бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмасди.

Яна бир качилиги эндиликда фуқаролар бир кварталда беш минг долларгача валютани харид қилишлари мумкин.

Ўзбекистон миллий банки Тошкентдаги филиалида фаолият юритувчи ходимнинг сўзларига кўра, айни вақтда эски компьютер тизимидаги ушбу камчиликлар устида иш олиб борилмоқда. Хусусан, яқин келажакда мамлакатда ҳаётга татбиқ этилаётган валюта ислоҳотига биноан жисмоний шахслар хоҳлаган миқдорда валюта харид қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

Аниқлик киритилишича, бу операцияни амалга ошириш учун молиявий муассаса мижозларидан паспорт ёки ИННни тақдим этиш сўралади. Ушбу жараён бир неча кундан тортиб бир ҳафтагача чўзилиши мумкин.

"Қора бозор"га қайтадиган бўлсак, шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ноқонуний валютачилар валюта либерализациясининг эртаси кунидаёқ ўз позицияларини қайтариб олишди. Ўзбекистон президенти Бош прокуратура ва ИИВга нолегал валюта операцияларига қарши курашни кучайтириш бўйича берган топшириғи Ўзбекистон ОАВлари томонидан кенг миқёсда ёритилган бўлсада, аммо амалда бу ҳеч қандай натижа бермади.

Банкдаги "ур-сур"ларнинг эртаси куни "қора бозор" яна жонланди. Аниқроғи, эндиликда валютчиклараввалгидек "доллар борми" дея одамларга бозорларда ташланишмасада, ўз фаолиятларини янги схемада йўлга қўйиб олдилар. Эндиликда улар оддий савдогар кўринишида ёхуд одам гавжум жойда ҳатто "такси" ичида иш қилишга киришган.

Шу кечаю-кундузда валюта бозорид доллар курси 8250 сўмни ташкил қилмоқда.

"Қора бозор"нинг йўқотиш билан боғлиқ муаммолардан бири шундаки, халқ "жонли" долларни олиш имконига эга экан, ноқонуний валютачиларга қарши кураш кутилган самарани бериши даргумон.

Мавзу:
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (23)

Асосий мавзулар