22:41 11 Декабр 2017
Эфир
Реконструкция Садового кольца Москвы

Москвадаги улкан қурилиш ишларини ким бажарди?

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Аналитика
Ҳавола олиш
Лев Рыжков
209341

Sputnik Москвадаги "Садовое кольцо" ҳалқа йўлини қайта қуриш ишларини бажарган ишчилар билан суҳбатлашди. Улар кўпчилиги Арманистон ва озарбайжонликлар экан.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik, Лев Рыжков. Ушбу йилнинг 9 сентябрь куни "Москвада куни" байрами нишонланди. Ушбу кун Москва марказида бир неча йил давом этган йирик қурилиш ишларининг ниҳоясига етгани ҳам тантана қилинди.

Улкан қурилиш ишлари ҳақида

Ҳақиқатдан Москвада мисли кўрилмаган таъмирлаш ишлари бажарилди. Мақоланинг муаллифи ҳеч қачон бундай ҳашаматли қурилиш ишларини кўрмаган экан. Энг чекка қишлоқлардаги йирик вайронгарчиликларни кўргану, лекин шаҳарнинг ўртасида бундай улкан қурилиш ишларни ҳеч қачон кўрмаган.

Шу йил ёз фаслида Москва марказида қурилиш ишлари билан деярли ҳамма жойда тўқнашиш мумкин эди. Қурилиш ишлари ҳар бир кўчада, тор кўчаларда, боғларда олиб борилди. Ҳисоб-китобларга кўра, Москва реконструкция ишларида 300 минг ишчи жалб қилинган.

Ушбу қурилиши жараёнини қадимги Мирсдаги пирамидалар қурилиши билан таққослаш мумкин. Москвадаги мармар плиталар пирамидалар харсанг тошларига нисбатан енгилроқ бўлсада, лекин қурилиш умумий жараённинг ҳажми жиҳатидан бир хил бўлган.

Реконструкция давомида қулай шароитда яшашга ўрганиб қолган москваликлар ёғоч кўприклардан, айниқса тупроқдан, чагдан ва балчиқдан ошиб ўтишни,  шовқин-суронига остида яшашни ўрганишди. "Садовое кольцо" ҳалқа йўли ичида туну кун тош кесувчи арраларнинг товуши эшилиб турди.

Баъзан шаҳар аҳолисига ушбу таъмирлаш ишлари ҳеч қачон тугамайдган ўхшаса-да, лекин ҳар қандай катта ишнинг ҳам ўз чегараси ва меъёри бўлади.

Мақола муаллифига ушбу қурилиш ишлари Совет Иттифоқи даври қурилишлари акс этган кинолентани эслатди. Масалан, Спитак шаҳрида содир бўлган зил-зилзиладан кейинги ёки ундан йигирма йил олдин Тошкентдаги қурилиш ишларини яслатди. Ўша вақтларда ёнма-ён молдованлар ва беларуслар, ўзбеклар ва руслар биргалашиб меҳнат қилишган. Ҳудди шу қурилиш жараёни тантанали шиорларсиз ҳозир ҳам кўз ўнгимизда намоён бўлди.

Жазирамада, ёмғирда ва десантчилар байрами кунида ҳам…

Таъмирлаш ишларининг сўнги кунларидан бирида биз фотосуратчи билан ишчилар билан суҳбатлаш учун бордик. "Садовое кольцо" ҳалқа йўлидаги  асосий таъмирлаш ишлари якунига етган эди, ишчилар фақат сўнгги "пардозларни" беришмоқда.

Қурилиш майдончасида иш авжида. Баъзи ишчилар тошли плиталарни белгиланган ўлчамда арралаб, ерга жойлаштирмоқда. Айримлар резина болғачалар билан уриб тўғрилашмоқда. Бошқалар замбилда қум ташимоқда. Яна кимдир ерни хаскаш билан текишлашмоқда. Кимдир дам олиб овқатлашмоқда.

Қурилиш майдони яқинида пиёдалар тинимсиз ўтиб қайтиб туришибди. Уларнинг кўпчилиги Москва кўчаларида кети узилмайдиган қурилиш ишларига кўникиб қолган.

Муаллиф олдин ҳам турли жойларда ишчилар билан суҳбатлашган. Одатда ишчилар саволларда қисқача "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беришар, бошқалар бошлиқлари гаплашишга рухсат бермаганини айтишар эди. Ҳозир эса, биз суратга олишни бошлагандан гаплашишни истайдиганлар топилиб қолди. Ҳеч ким жим тургани йўқ, ҳеч ким ҳеч нарсадан қўрқмаяпти.

Бизга ўзини Михаил деб таништирган ишчи, грузиялик армани бўлиб чиқди. Анчадан бери Москва вилоятида яшар экан.

"Бизда шундай: бугун бу ерда ишлаймиз, эртага у ерда. Бугун иш бор, эртага йўқ… Бу ишга жуда кўп одам тўпланди. Иш бўлмаганда ҳаммамиз уйда ароқ ичиб ўтирар эдик. Москва мэри яхши одам экан — ҳаммани йиғиб иш берди" — деди Михаил.

Иш бошқарувчи Левон Абаян билан танишдик. "Ярим йил давомида шу ерда ишлаймиз, шу кўча ўзмизники бўлиб кетди"- деб таъкидлади Абаян.
Қурилиш ишлари бир кунга ҳам тўхтагани йўқ.

"Шанба-якшанба кунлари ҳам одамлар ишлашди. Ёмғирда ҳам устимизга кийим кийиб ишладик. Акс ҳолда белгиланган муддатга улгурмас эдик"- деди Абаян.
Айтишларига қараганда, Горкий номидаги истироҳат боғи яқинида 2 август куни ҳаво ҳарбий десант кучлари куни байрамида тўқнашувлар олдини олиш мақсадида қурилиш ишлари тўхтатилган экан. Лекин иш бошқарувчи буни тасдиқламади.

"Биз ҳар доимдек ишладик. Шу куни ҳеч қандай дам олиш куни бўлгани йўқ" — деб таъкидлади Абаян.

"Москва аҳолиси билан муомала қилдингизларми? Ҳеч тугамайдиган қурилиш ишлари бўйича ғазабланишмадими? Ёки улар аксинча, "барака топинглар!" деб қўллаб-қувватлашганми?" деган саволларга қуйдагича жавоб беришди.

"Ҳамма нарса бўлди, ҳар куни москваликлар билан муомала қилдик. Ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди. Кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди" — деб жавоб берди иш бошқарувчи.

Михаил ўз сўзида, икки уч кун аввал қурилиш кўприкчасиан йиқилиб тушган бир аёлга такси чақириб берган экан.

"Йўлгача уни кузатиб қўйдим, такси тўхтатиб бердим. Ахир одамга ёрдам бериш керак-ку", — деб жавоб берди Михаил.

Шундан сўнг, Михаил бизга мураккаб дастгоҳларни кўрсатиб берди.

"Мана. Арра учун ноёб моторлар. Булар ёрдамида тош плиталарни арралаймиз. Бундай арралар бошқа ҳеч қандай жойда ишлатишмайди", — деди Михаил.

Бир дона тошли плитанинг оғирлиги тахминан 45 кило. Ишчилар тошнинг аниқ оғирлигини айтай олмади, лекин унинг ўлчамини яхши билишар экан.

"Ҳа, биз кўникиб кетганмиз. Ўлчамини тунда уйғотиб сўрасангиз ҳам жавоб бера оламиз. Лекин оғирлигига келса, 40 кило, ёки ундан сал кўпроқ бўлиши мумкин".

Грузиялик арманлар жуда кўп

Суҳбатдошлармизнинг айтишларича, "Садовое кольцо" ҳалқа йўли қурилишида кўпроқ арманлар ишлайди. Михаил ифтихор билан "Грузиялик арманлар жуда кўп. Улардан кўпчилиги анчадан бери Москвада. Москва ёки Москва вилояти пропискаси бор", — деб таъкидлади у.

Иккичи ўринда — озарбайжонликлар. Улар ҳам кўплари пропискаси бўйича Москваликлар.

Мен уларга савол бердим. "Арманистон ва Озарбайжон бир бир билан тўқнашувлар бўладику! Қурилишда жанжал қилмайсизларми?".

"Ҳукуматлар ўртасида пул сабабли келишмовчиликлар бўлади. Қурилишда нимани талашамиз? Улар ишлайдилар, биз ҳам ишлаймиз. Ҳаммаси яхши бизда"- деб жавоб берди Абаян.

Учинчи ўринда — руслар. Москваликлар эмас, балки кўпчилиги Москва вилоятидан ва Россиянинг бошқа вилоятларидан келганлар. Асосан профессионал қурувчилардир. Шунингдек, Қирғизистондан, Тожикистондан, Ўзбекистондан ва Молдовадан келган ишчилар ҳам ишламоқда. Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, қурилишда беларуслар йўқ.

"Уларни ҳеч ким билмайди. Ахир уларни руслардан ажратиб бўлмайдику. Лекин бу ерда беларуслар ҳам бўлиши мумкин", — деб жавоб берди.

Уйлайманки, Москва шаҳрида истиқомат қилувчилар ва унинг меҳмонлари шаҳар тубдан яхшиланганлигини эътироф этишмоқда.

Айримларга шаҳарнинг янги қиёфаси — кўчалар кенг ва тоза бўлганлиги ёққан бўлса. Бошқалар эса олдинги ҳолати яхшироқ бўлганлиги, янги плитка қийшиқ ва ҳунук эканлигини айтишлари мумкин.

Лекин шахсан мен учун ушбу қурилиш ноёб кашфиёт бўлди: одамлар бирга қурилиш қилса — уруш қилишмас экан. Улар талашадиган нарсанинг ўзи қолмас экан.

Қурилиш соҳасининг аллақаерида, Россиянинг миллий ғояси яширинган бўлса ажаб эмас, лекин негадир уни ўнлаб йиллар давомида энг етакчи олимлар ҳам топа олмаяптилар…

Асосий мавзулар