01:46 14 Декабр 2017
Эфир
Активисты молодежного движения Камолот

Ўзбекистон ёшларини энг ташвишлантирадиган муаммолар маълум бўлди

© Страница "Камолот" в Facebook
Аналитика
Ҳавола олиш
67810

Ўзбекистон ёшлари олдидаги энг кескин муаммолар ишга жойлашиш, олий ўқув юрти, коллеж, лицейга ўқишга кириш, моддий аҳволни яхшилаш, уй-жой муаммоси экан

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, Ўзбекистон ёшларини диний экстремизм, жиноятчилик, гиёҳвандлик сингари иллатлар кўпроқ ташвишлантиради. Бу ҳақда тадқиқот натижаларига таяниб "Ватанпарвар" газетаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, сўровнома қатнашчиларининг 76,5 %и олий маълумот олишни истайди.

Касблар борасида эса биринчи ўрин педагогик, иккинчи ўрин тиббий, учинчи ўрин эса молия билан боғлиқ мутахассисликлар эканлиги ойдинлашди.

Сўровномада иштирок этганларни ёшлар ўртасидаги диний экстремизм (52,1 %), жиноятчилик (47,5 %), гиёҳвандлик (36,7 %) сингари иллатлар кўпроқ ташвишлантирар экан.

Шунингдек, амалдорларнинг бюрократизми (24,9 %), ижтимоий адолатсизлик (23,5 %), аҳоли турли табақалари ўртасида даромадларнинг ошиб кетиши (21,3 %), гуруҳбозлик ва маҳаллийчилик (17,9 %) ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларининг қонунларни менсимаслиги (14 %) каби ижтимоий иллатлар ҳам ёшларда ташвиш уйғотган.

Ўзбекистон ёшлари олдидаги энг кескин муаммолар эса ишга жойлашиш (79,2 %), олий ўқув юрти, коллеж, лицейга ўқишга кириш (38,1 %), моддий аҳволни яхшилаш (35,7 %), уй-жой муаммоси (24,6 %) эканлиги маълум бўлди.

Ёшлар халқ қудратини белгиловчи омиллар деганда биринча навбатда иқтисодиётни (70,1 %) тушунишади. Кейинги ўринларда сиёсат (52,9 %), армия (49,6 %), маънавият (45,5%) ва илм-фан (39,2 %) деган жавоблар жойлашди.

Ёшлар назарида Ватан – "инсон туғилган жой" (55,5 %), "ўзи ўсган уй, маҳалла" (25,5 %), "мустақил Ўзбекистон" (18, 4 %) бўлиб, улар ватанпарварлик деганда "Ватанга муҳаббат" (71 %), "Ватанга фидокорона хизмат қилиш" (60,2 %) ва "Ватан ҳимоясига тайёрлик"ни (43,9 %) тушунишади.

Асосий мавзулар