Отабек Зайнабни нима сабабдан бахтсиз қилган эди?

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишСотрудник просматривает кинопленку
Сотрудник просматривает кинопленку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аслида инсоният тараққиётининг асосида ҳам шу ётади - ота-она ва фарзанд ўртасидаги қарама-қаршилик. Ота фарзандига қаршилик қилмаганда, фарзанд исён кўтариб, ундан ўтиб кетишга интилмаганда одамзод ҳалигача ғорда яшаётган бўларди

Ҳар бир фарзандни, вояга етганда қийнайдиган икки савол бор: нега ота-оналар бунақа инжиқ? Нега ота-она фарзандининг орзу-ўйини, мақсадини тушунмайди?

Жавоб беришдан бурун ҳаммамиз учун ёд бўлиб кетган воқеага тўхталмоқчиман.

Отабекни, ўша "Ўткан кунлар" романи қаҳрамонини иккинчи бор ота-онаси уйлаб қўйган. Отабек шундай тарбияланган — ота-онасига қарши бормайди, уларнинг фикрини ҳурмат қилади. Лекин қизиқ жиҳати — бизга ҳар доим уқтиришгандай, ота-она фарзанди учун ёмонлик тиламайди, уни бахтли бўлишини истайди, деган фикр шу ерда исботини топмайди. Отабекнинг одоби охир оқибатда бахтсизлигига сабаб бўлади.

Бу билан ота-оналар аҳмоқ бўлгани, балониям тушунмагани учун фарзандига қарши чиқаверади демоқчи эмасман, аксинча, улар шу йўл билан фарзандларини синайди, ҳаётга тайёрлайди.

Руслар: очлик холанг эмас, дейишади. Шундай — катта ҳаёт ота-онанг эмас. У ерда меҳрибончилик, ғамхўрлик кам, манфаат қидирган кўп.

Ота-она фарзандини бор куч ва имконият билан катта ҳаётга тайёрлаб боради. Уларнинг фарзанди орзу ўйига, мақсадига, ишига қаршилиги ҳам шу тарбиянинг бир бўлаги, аслида.

Ҳаёт инсоннинг хоҳиш-истагига бўйсунмайди. Унда бир нимага эришиш учун ўта қатъий ва ҳеч нега қарамай мақсадга интилиши, иродали бўлиши лозим. Фарзанд буларни кимдан ўрганади? Ота-онанинг гапиданми? Ирода гап билан сингмайди. У амалиётда шаклланади. 

Болалар уйи тарбияланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ота-оналик мажбурияти кучайтирилади
Артист бўлмоқчимисан? Шармандалик, ҳисобчи бўласан! Ҳисобчи бўлмоқчимисан? Ҳисобчига нон йўқ, артист бўласан!.. Ҳалима эмас, Салимага уйланасан!

Шунга ўхшаш гаплар. Биринчи ҳолатда улар фарзандининг танлаган касбига меҳрини билмоқчи бўлишади. Иккинчи ҳолатда умр йўлдоши сифатида танлаган кишисига муҳаббатини. Ҳар иккала ҳолатда ҳам фарзанднинг иродасини синашади. Иродасизлар шу ернинг ўзиданоқ синиб қўя қолади.

Фарзанд сўзида қатъий туриб, ота-онасига қарши бориб, айтганини қилса, демак, танлаган йўли хато эмас. Ота-онанинг гапига кириб, танлаганидан воз кечса, демакки унинг бу борадаги мақсади қатъий эмас. Танлаган йўлини ўз ота-онасига уқтиролмаган инсон, уни катта ҳаётда минг бир тўсиққа дуч келганда, қандай ҳимоя қилади? Демак, туйғулари шунчаки ҳавас, холос. Катта ҳаётга эса кўнгилда оддий ҳавас билан қадам қўймаган маъқул. Унга аниқ мақсад, кескин талаб, қатъий орзу-ўйлар, улкан ирода ва ишонч билан борилади.

Ота-оналар буни яхши билади. Шу сабаб қаршилик қилади. Бу уларнинг боласини боғчага кузатаётганда остонада иссиқ кийимлар кийдириб, кузатганга ўхшаш ҳолат. Энди ташқаридаги совуқ ҳаво — бу катта ҳаёт; иссиқ кийимлар — ота-она сизга сингдирмоқчи бўлган ҳаёт синовларига қарши иммунитет. Иммунитетингиз бўлмаса, ота-онангиз танлаб берган йўлдан бораверасиз. Балки, охир-оқибатда қайгадир етарсиз.

Аслида инсоният тараққиётининг асосида ҳам шу ётади — ота-она ва фарзанд ўртасидаги қарама-қаршилик. Ота фарзандига қаршилик қилмаганда, фарзанд исён кўтариб, ундан ўтиб кетишга интилмаганда одамзод ҳалигача ғорда яшаётган бўларди.

Кошелек с деньгами и банковскими картами - Sputnik Ўзбекистон
Ота-онам шундай тарбиялаган, деб ўзбекистонлик йигит ҳамённи эгасига қайтариб берди
Шубҳаланманг — катта ҳаёт бўсағасида туриб, ота-онанинг қаршиликларини рад этиб, ўз фикрингизда қанча қатъий турсангиз, улар қанчалар асабийлашмасин, барибир севинишади. Демак, ҳаётда ўз сўзингизни айта оласиз! Биринчи қийинчиликданоқ йиғлаб, ортга қайтмайсиз. Демак, иродалисиз!

Албатта, бунда ота-онага қаршилик дейилганда, кайф-сафони деб уларни азобга солиш тушунилмайди. Ўз кайф-сафоси учун бошқаларни зор-қақшатиш инсонинг иродасини эмас, иродасизлигини билдиради.

…Отабекнинг бахтсизлиги сабабини тушунгандирсиз — у ота-онаси айтганига кўниб, уларнинг синовидан ўтолмаган. Оқибатда улар иродасиз Отабек учун ҳаёт йўлини танлаб беришган ва бу нимага олиб келганини барчамиз яхши биламиз.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи-назарига мос тушмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0