Леонид Вардомский: МДҲ ўз фаолиятини давом эттиради

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принимает участие в саммите ЕврАзЭС
Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите ЕврАзЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сочи шаҳрида ўтказилган МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқ саммитларида қатор давлат раҳбарлари ўз фикрларини билдилдилар. Бу фикрлар ортиқча мақтовларсиз ва давлатлараро ҳамкорлигининг турли соҳаларига тегишли бўлди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik, Лев Рижков. Давлат раҳбарларининг фикрларига изоҳ олиш мақсадида Sputnik таҳририяти иқтисодиёт институтининг собиқ Совет тадқиқотлар маркази раҳбари Леонид Вардомскийга мурожаат қилди.

Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ эркин савдо ҳудуди шакллантирилишини қўллаб-қувватлайди

Интеграция муаммолари

— Саммитда МДҲ замонавий воқеликларга жавоб бериш зарурлиги айтилди. Президент Лукашенко ушбу ташкилотнинг самарасизлигини кескин танқид қилди. Бугунги кунда унга аъзо бўлган давлатларга МДҲ керакми ҳамда бу ташкилот улар иқтисодиётига нималарни бермоқда?

— Президентлар доим ҳақдирлар. Бу шак-шубҳасиз фактдир, бу билан ҳисоблашиш керак. Юқори даражадаги раҳбарлар чиқишларида доим оқилона танқид ва ҳар томонлама асосланган таклифлар қайд этилади. Чунки улар маслаҳатчилар, муаммоларни татқиқ қилувчилар, амалиётчилар фикрларига таяниб, умумлаштирилади ва буларнинг барчаси ҳосил бўлган фикрларни жамоатчилик кўриб чиқилиши ва ўз фикрини шакллаштирилиши учун ҳавола этилади.

Ҳақиқатдан, ҳозир МДҲ ташкилот сифатида қийин аҳволда қолди. Чунки ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар турли интеграция йўналишларига эга. Мамлакатларнинг бир қисми Евроосиё иттифоқига аъзо мамлакатларга, қолган мамлакатлар, Европа интерациясига йўналтирилган. Учинчи қисм бетараф позицияга эга бўлган мамлакатлардир. Шунинг учун, Россия ва Европа Иттифоқи, геосиёсий можаролар, Украина масаласини ҳисобга олган ҳолда ҳамма мамлакатларини бирлаштирадиган бирор кун тартибини ўйлаб топиш жуда қийин.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: МДҲ Ўзбекистон учун қарашларни солиштириш "майдони" эмас

Ўйлайманки, шу билан бирга барча мамлакатлар Украина билан шерикчилик сақлаб қолинишидан манфаатдор. Айниқса, уларнинг кўпчилигида МДҲ доирасидага эркин савдо ҳудуди амал қилади. Ушбу бирлашманинг аъзоси бўлган биргина Россия Украина билан эркин савдо зонаси тартиби амал қилинишини музлатиб қўйган. Қолган давлатлар музлатмаган.

- Бугунги кунда давлатлараро йирик лойиҳалар бўлиши мумкинми?

— Даргумон. Бу тушунарли. Лекин Евроосиё иттифоқи томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бор. Ва у МДҲ мамлакатлари учун очиқдир. Буларга рақамли иқтисодиёт, технологик платформалар, транспорт, энергетика соҳаларида ҳамкорлик масалалари киради. Барча мамлакатлар буни билади. Лекин қандайдир сабабларга кўра, турли даражада фаоллик кўрсатмоқда. Шу боис шундай қийин вазият юзага келмоқда. Ва ҳозир чамаси Европа Иттифоқи ва Россия билан муносабатлар йўлга тушмагунча Евроосиё ва Европа интеграциялари ўртасида воситачи бўлган МДҲ миссиясини ўйлаб топиш керак бўлади. Лекин ҳозирча сиёсий шарт-шароитлар пайдо бўлмади. Шунинг учун бори шу. Ўйлайманки, МДҲни ёпиш керак эмас. Агарда овозга қўйиладиган бўлса, кўпчилик Ҳамдўстлик тарқатиб юборилишига қарши овоз беради. Ишни шундай ташкил қилиш керакки, барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарур.

Қардош халқни қўллаб-қувватлаш зарур

— Молдова президенти Игорь Додон МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқ мавжудлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Қандай қилиб бу интеграция Молдова томонидан имзоланган Европа иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги битимга мос келади?

— Молдова этник таркиби ва маданий анъаналари жиҳатидан анча мураккаб мамлакатдир. Аҳолининг бир қисми Руминия томон интилади ва улар Европа Иттифоқи орқали ушбу тарихий орзуни амалга оширишга умид қиладилар. Бошқалар эса Руминия таркибида бўлишни хоҳламайдилар. Улар Европа иттифоқи, Евроосиё иттифоқи ҳамда МДҲ билан мувозанатга келтирилган муносабатда бўлишни хоҳлашади.

Сотрудник ТИК во время подсчета голосовов на выборах. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президентлик сайловлари: иккинчи босқич бўлиши мумкинми

Молдовада жамият бўлиниб қолган. Президент кўптомонлама ҳамкорлик ва мувозанатли сиёсатни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бўлган қисмини ифодалайди. Ҳукумат ва парламент Европага хайрихоҳ бўлмоқда. Шу сабабли қарама-қаршиликлар юзага келмоқда.

Аҳолининг катта қисми президентни қўллаб-қувватлашига қарамасдан унинг ваколатлари оз. Сиёсий томондан давлат бошқарув органларида аҳоли вакиллари камчиликни ташкил қилади. Шунинг учун бундай қарама-қарши қарашлар юзага келмоқда. Бунга катта урғу бериш керак эмас, деб ўйлайман. Мамлакатдаги оғир вазиятни инобатга олган ҳолда имкон борич президентга ёрдам бериш керак. Қардош Молдова халқини қўллаб қувватлаш зарур.

Биткойнлар билан тўлаймизми?

— Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитида мамлакат раҳбарлари 2025 йилгача қўшма рақамли кун тартиби тўғрисида битим имзолашди. Сизнинг фикрингизча, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасида интернет-иқтисодиёт ва рақамли савдо қандай пул бирлигида ҳисоб-китоб қилинади? Илгарироқ Беларусь бош вазири ўринбосари Владимир Семашко ҳисоб-китоблар Россия рублига ўтиш мумкинлиги ҳақида айтган эди.

— Бу техник масала, деб ўйлайман. Россия ва Беларусь ўртасида катта миқдордаги савдо ҳажми миллий валюталарда амалга оширилади. Қозоғистон билан ҳам шундай. Шунинг учун бу ерда муаммолар йўқ. Савдо-сотиқ қилишга нарса бўлса бўлди!

Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари раҳбарлари нималар ҳақида келишиб олишди

Ўйлайманки, бу ерда Хитой катта ўрин эгаллайди. Агарда Хитой маҳсулотлари билан интернет-дўконлар орқали савдо қилинса, қандай фарқи бор?

Электрон савдо каналлари бўйича миллий товарлар сотилса бу бошқа гап. У ҳолда бўлса вазият бошқача бўлади. Унда валюта қандайдир роль ўйнаши мумкин. Шунинг учун, бу ерда энг асосийси: а) Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари аҳолиси талабгор бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйиш зарур; б) электрон савдонинг замонавий тизимини яратиш керак. Лекин булар етарли эмас.

Рақамлаштириш кенг кўламли қўллаш имкониятларига эга. Гап компьютер ва информацион технологиялар ютуқларини бошқарув ва бизнесда, уй-рўзғорда жорий этиш ҳақида бормоқда. Электрон савдо — бу рақамлаштиришнинг фақатгина бир қисми. Бу келишилган, режалаштирилган ва ҳамкорликда татбиқ этиладиган жараёндир. Масалан, Беларусь нимадир жорий этди, Қирғизистон ортда қолди. Ана шунда давлатлар турли тилда гаплашадиган бўлади. Ушбу жараён бир текисда, равон тарзда, барча аъзо мамлакатларни қамраб олган ҳолда келиши лозим. Технологик соҳада олдинга чиққан мамлакат технологик устунликни қўлга киритади. Ва бу ерда, қандай валютада олиш фарқи йўқ, барибир улар устунликка эга бўладилар.

- Нима билан тўлаш — бу ўнинчи даражадаги ишми?

— Ўйлайманки, агарда маҳсулот бўлса, истеъмолчилар ҳар доим қандай тўлаш йўлини топадилар. Агарда валюта озми кўпми барқарор бўлса унда фарқи йўқ. Лекин, албатта сиёсий жиҳат ҳам бор. Нима учун бошқа давлат моливий тизимини қўллаб-қувватлашимиз керак, агар ўзимизникини қўллаб-қувватлашимиз мумкин бўлса?

- Биткойнлар бўлиши мумкинми?

— Биткойнлар кўпроқ хизматлар соҳасида ривожланади. Қаерда керак бўлса ва мақсадга мувофиқ бўлса. Хизматлар соҳаси марказлашмаган  бўлади ва давлат томонидан қаттиқ назорат қилинмайди. Стратегик товарлар: кўмир, нефт, газ — булар биткойнлар билан ҳисоб-китоб қилиниши даргумон.

Янгиликлар лентаси
0