04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Узбекские школьники

Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари: боғчадан талабаликкача

© Посольство Германии в Ташкенте
Аналитика
Ҳавола олиш
Антон Курилкин
91340

Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг ўзига хос ҳусусиятларидан бири шундан иборатки, улар ҳар доим кичик, мансабдор шахслар атаганидай "тажрибавий" қадамлар билан бошланиб тизимда кўплаб ўзгаришлар амалга оширилади. Кейин эса бутун тармоқни қурилиш бошланади.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik, Антон Курилкин. Худди шундай ҳолат мактаб таълим тизимида содир бўлди. Шу йил июн ойи ўртасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишган чоғида Ўзбекистонда 11 йиллик таълимни қайта тиклаш таклифини олға сурганди.

Ушбу тажриба бутун мамлакат бўйлаб тезкорлик билан тарқалиб кетди. Республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу масала юзасидан фикри ўрганилган эди. (Кўпчилик эски кўп босқичли тизимдан воз кечишга овоз берди).

Ҳукумат янги шаклдаги мактабларни ташкил этиш лойиҳасига киришган бўлса, Халқ таълим вазирлиги эса лицейлар сонини қисқартиришни бошлади.
Олий ва ўрта таълим вазири Ином Мажидов 2 август куни 144 та лицейлардан 67 та қолдириш фикрини билдирди. Вазир сўзларига кўра, бундай ёндошув таълим муассасалар билан университетлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида қилинмоқда.

"Биз энди ҳар бир олийгоҳга фақатгина битта лицей бириктирилишидан келиб чиқмоқдамиз. Мамлакатда 60 олийгоҳлар мавжуд, бу 60 лицей бўлади дегани. Бундан ташқари, айрим хорижий олийгоҳлар, шулардан РДУнинг Губкин номидаги нефт ва газ филиали, Халқаро Вестминстер ва Турин политехника университетлари ва бошқа айрим олийгоҳлар ўз лицейларига эга эмас. Уларнинг сони 7 тани ташкил қилади, юқоридаги рақамлар мана шундан келиб чиққан", — деган вазир.

Ҳукумат томонидан нафақат лицейлар сони қисқартилди, балки ўқиш муддати ҳам қисқартирилди. Энди шу шаклдаги муассасаларда талабалар 3 йил ўрнига 2 йил таълим оладилар.

Шундай бўлса ҳам, ўқитувчилар етишмаслиги туфайли 11 йиллик таълимга тезлик билан ўтиб бўлмайди. Кадрлар етишмаслиги муаммоси сентябр ойида юз берган можаро долзарб эканлигини намоён қилди. Ушбу можаро дарслар айрим ҳолларда кутубхоначи, фаррош бўлиб ишлаётган ходимлар ёки катта синф ўқувчилар томонидан олиб борилганлиги бўйича юзага келган.

Ўқитувчиларнинг етишмаслиги 10 ва 11 синфларни ташкил этилиши билан юзага келганлигини Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов таъкидлади. Ушбу ислоҳот туфайли қўшимча тарзда 22 минг ўқитувчиларни ишга олиш эҳтиёжи юзага келди. Фақат лицей ходимларни қисқартириш ҳисобига юзага келган эҳтиёжни тўлдириб бўлмайди, ушбу иш ўринларни олийгоҳ битирувчилари билан ҳам тўлдириш керак бўлади.

Ўқитувчилар сонини кўпайтириш қайта тайёрлаш дастури ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жорий йил август ойида президент педагогик йўналиши бўйича 15 та олий таълим муассасаларида сиртқи бўлимларни очилиши ҳақида қарор имзоланганди.

Ўқитувчилар сифати ва сони билан боғлиқ муаммолардан ташқари синф хоналар етишмаслиги муаммоси ҳам бор. Шунинг учун кўп мактабларда иккинчи сменалар жорий этишган.

Ўқитувчини ўқит

Республикада янги ўқитувчи кадрлар тайёрлашдан ташқари, ишлаётган ўқитувчиларнинг малакасини оширишга астойдил киришиш ҳам назарда тутилган. Бугунги кунда, мансабдор шахслар фикрига кўра, ўқитувчилар илмий-тадқиқот ишлар билан кам шуғулланади. Уларнинг ўқитувчилик фаолиятларини баҳолаб бўлмайди.

Ўқитувчилар учун қўшимча таълимини такомиллаштириш мақсадида ҳукумат томонидан қайта тайёрлаш малака ошириш бўйича махсус минтақавий ўқув марказларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинганди.

Янги таркибий тузилма Тошкент давлат педагогика университетига бўйсуниб, унинг асосий олийгоҳи бўлади.

Халқ таълим вазирлиги фаолиятининг яна бир йўналиши — бу порахўрлик ва таъмагирлик билан курашишдир. Ўқув йили бошланишидан аввал Халқ таълими вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Кенжаевнинг фикрига кўра, "мактаб эҳтиёжлари" учун пул йиғишларга қарши курашишга ота-оналарни чақирганди.

Бироқ, Дилшод Кенжаев ушбу масалада айбни директор ва ўқитувчиларга эмас, балки ота-оналар қўмиталарига тўнкаганди. Унинг сўзларига кўра, "қулай" шарт-шароитларни яратиш учун маблағларни мактаб ходимлари томонидан эмас, балки ота-оналар ташаббуси билан йиғилаяпти.

Лекин, олийгоҳларга ўқишга қабул қилиш жараёни шуни кўрсатдики, таълим тизимидаги коррупциянинг асосий илдизи бу ўқишга кириш имтихонларидир. Шу йил ёзида республиканинг ИИВ ва МХХ ходимлари томонидан талабаликка пора эвазига киритиб қўйишга ҳаракат қилган институт ва университет ходимларини "пачкалаб" қўлга олдилар. "Бункерлар" очилиши ва топшириқларни пул эвазига ечиб берилиши ўқитувчилар билан алоҳида жанжалларни келтириб чиқарганди.

Ушбу муаммони кескин усул билан ҳал қилишга қарор қилинди. Яъни эски тизимдан мутлақо воз кечиб, ҳар бир олийгоҳ ўзининг қабулини ташкил этадиган бўлди. Энди бутун республика бўйича Россия, Қозоғистон ва Европа мамлакатлари сингари марказлашган ҳолда топшириладиган Ягона давлат имтиҳонлар жорий этилади.

Мактаб боғчадан бошланади

Мактаб ёшигача бўлганлар ҳам четда қолмади. Ёш болаларни тарбиялаш ва боғчалар иш фаолияти билан алоҳида вазирлик шуғулланади. Халқ таълими вазирлигининг ваколатларнинг бир қисмини янги давлат тузилмасига ўтказиб берилди.

Болаларни боғчаларга қабул қилиш ёшини 2 ёшдан 3 ёшгача кўтаришди. Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг фикрига кўра, 3 ёшдан боғчага қабул қилиш — жаҳон етакчи амалиётларига тўлиқ жавоб берадиган энг мақбул қарордир.

"Барча ривожланган мамлакатларда боғчаларга қабул қилиш ёши 3 ёшдан бошланади. 3 ёшгача болалар кўп касал бўладилар ва жамоат жойларига қийинчилик билан кўнадилар. Шу ёшдаги болалар билан таълим ва тарбияси ота-оналари билан биргаликда уйда ўтказишса мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндошув ижобий натижаларни бермоқда", — деб таъкидлади вазир.

Келгуси вақтларда боғчалар сони ошириш режалаштирилмоқда. Республикада 50 та янги мактабгача тарбия муассасалари очилади. Шунингдек, 1167 та боғчалар қайта ва 983 таси капитал таъмирланади.

Энди болаларни тарбиялаш ва мактабга тайёрлаш нафақат давлатга суяниш керак бўлади. 2018 йилда Ўзбекистонда хусусий боғча ва мактаблар ташкил этилиши мумкин. Ушбу муассасаларда иқтидорли болалар учун грант тизими ҳам жорий этилади.

Ислоҳотларнинг натижадорлиги ҳақида бир неча йиллардан сўнг, яъни 11 синфларини биринчи битирувчилари чиққан пайтда сарҳисоб қилса бўлади. Хусусий мактаблар ва янги боғчалар тизими эса бир неча ўн йил вақт ўтгандан сўнг биринчи натижаларини баҳолаш мумкин бўлади.

Асосий мавзулар