02:17 22 Ноябр 2017
Эфир
Глава Чечни Рамзан Кадыров

Эксперт Рамзан Қодиров Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди

© Sputnik/ Саид Царнаев
Аналитика
Ҳавола олиш
Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга сафари (8)
11513223

Чеченистоннинг Грозний шаҳридаги марказий масжидни пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг косалари безаб турибди. 1400 йиллик тарихга эга бу муқаддас ва ўта ноёб ёдгорлик Рамзан Қодировнинг саъйи-ҳаракатлари ўлароқ Лондондан махсус рейс билан олиб келинган

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Чеченистонда сақланиб келинаётган, мусулмонларнинг аксарияти кўзида ёш билан томоша қиладиган ноёб ёдгорлик ҳақида бежизга эсга олмадик. Чунки Чеченистон раҳбари пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)дан кейин қолган кўпгина ноёб ёдгорликлар соҳиби ҳисобланади. 

Глава Чечни Рамзан Кадыров пообщался с мусульманами в Ташкенте
Глава Чечни Рамзан Кадыров пообщался с мусульманами в Ташкенте

Қайд этиш жоизки таниқли сиёсатчи, давлат раҳбари бўлмиш Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга биринчи сафари интернет фойдаланувчилари орасида кенг муҳокама қилинди. Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифига ҳар ким ўзича баҳо берди.

"Рамзан дин арбоби эмаску, нега у Ўзбекистонга қилган ташрифига диний тус беришга ҳаракат қилди", дея савол берувчилар ҳам топилди.

Рамзан нега самолётдан тушиши биланоқ отасининг устози қабрига йўл олди? Рамзан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида қандай фикр билдирди? Нега у айнан Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилди? деган саволларга Чеченистон раҳбарининг ўзи ҳамда сиёсатшунос жавобларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Чеченистон раҳбари бўйнидаги қарз

Чеченистон раҳбари самолёт Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўниши билан тўғри отасининг устози — бутун мусулмон оламининг энг таниқли шахсларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қабрларини зиёрат қилиш учун йўл олди.

 

Шайх Рамзан Қодировнинг отаси — Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодировнинг энг яқин дўсти бўлган. Рамзан Қодировнинг айтишича, улар ўртасидаги дўстлик Аҳмад-Ҳожи Қодиров имом Бухорий номидаги ислом институтида таҳсил ола бошлаганида юзага келган. Шайх Муҳаммад Содиқ Рамзаннинг отасини устози бўлган. "Шайх сўнгги кунигача отам ҳақида хотираларни сақлаб келган, барча тадбирларимизга келардилар, оиламиздан хабар олиб турардилар", — дейди бу борада Рамзан Қодиров.

Чеченистон раҳбари шу боисдан ҳам Ўзбекистонга қилган биринчи ташрифи давомида ўз бўйнидаги қарздан халос бўлишни эзгу мақсад қилиб қўйганлигини яширмади. Рамзан Қодиров бу борада ўз Инстаграммида қуйидагиларни билдирди:  

"Ассаламу алайкум! Меҳрибон Яратган инояти ила Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Тошкент шаҳрини зиёрат қилдим. Азиз ОТАМ, Чеченистон Республикасининг Биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодировнинг ўқиш йилларидаги хотиралари шу шаҳар билан боғлиқ. У киши имом Ал-Бухорий номидаги Ислом институтида таҳсил олганлар. Мен Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланмиш Ҳазрати имом мажмуасидаги масжидда намоз адо этдим. 

Йирик масжид намозхонлар билан деярли тўлгани мени бағоят хурсанд қилди. Бир умрлик орзуим вожиб бўлди — муқаддас Қуръони Каримнинг халифа Усмон нусхасини кўрдим. Маълумки, Қуръоннинг қадимги нусхаси ҳисобланмиш бу муқаддас китобда халифанинг қони бор. Мен, шунингдек, Тошкент Ислом институти ректори ва Аҳмад-Ҳожининг устози, буюк исломий олим ва файласуф, замонавий Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотираси олдидаги қарзимни адо этдим — Тошкентда у кишининг қабрини зиёрат қилдим. Шайх бизнинг оиламизнинг ва чечен халқининг яқин дўсти эдилар. Яратган Аллоҳнинг инояти билан 2015 йилнинг март ойида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф абадий жаннат боғлари бор тақволи дунёга йўл олиш учун ушбу Гуноҳга ботган дунёни тарк этдилар".

Эслатиб ўтамиз, 2015-йилда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган Рамзан Қодиров "шайх ўзининг бебаҳо билимларини бутун дунё бўйича шогирдлари билан бўлишган" дея эътироф этиб, Чеченистондаги кўчалардан бирига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилишини маълум қилган эди.

Рамзан Қодировнинг Ўзбекистон ҳақида таассуротлари

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз Инстаграмида Ўзбекистонга сафаридан олган таассуротлари билан бўлишди.

Қодиров Ўзбекистон ҳақида бу шундай давлат ва халқки "ўз қадимий тарихига эга, ўз олдига қўйган мақсади бор ва бу мақсад сари интилмоқда", — деб ёзган.

Рамзан Қодиров
Пресс служба управления мусульман Узбекистана

Рамзан Қодиров Ўзбекистон келажакда энг тараққий этган ва гуллаб-яшнаётган давлатга айланишига шубҳа қилмайди.

"Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашув ҳамда мамлакат регионлари бўйлаб амалга оширган сафарларимдан сўнг бунга қатъий ишондим. Президент яқин келажак учун белгиланган дастурлар ва истиқболлар ҳақида сўзлади. Иқтисод, ижтимоий соҳа, маданият. Аммо маърифат, илм ва маънавий баркамолликка алоҳида эътибор берилди", — деб ёзган Чеченистон раҳбари.

Қодиров ўз таасуротларида интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон президенти ҳадисшунослик бўйича дунёдаги энг яхши илмий-тадқиқот марказини қуришни режалаштираётгани ҳақида ҳабар қилган.

Маҳаллий эксперт фикри

Спутник Ўзбекистон нашрининг сиёсатшунос манбаси фикрига кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистонга, энг аввало, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яратилаётган Ислом цивилизацияси марказини ўз кўзи билан кўриш ва унга муносиб баҳо бериш учун ташриф уюштирган.

"Рамзан Қодировнинг Ўзбекистондаги дин марказлари ҳисобланмиш йирик шаҳарларга сафари ҳам шу билан изоҳланади", деди эксперт.

Суҳбатдош, шунингдек, Чеченистон раҳбари терроризм балосига қарши курашда салмоқли тажрибага эга эканлиги ҳамда бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашиши мумкинлигини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтди.

"Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи давомида йирик ҳажмдаги келишувлар имзоланмаганидан келиб чиқиб, ушбу ташриф тагзамири иқтисодий мақсадлардан кўра, "маънавий-маърифий ташриф"га анча яқин бўлди дейиш мумкин", дея ўз фикрига якун ясади сиёсатшунос.

Мавзу:
Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга сафари (8)

Асосий мавзулар