03:42 14 Декабр 2017
Эфир
Международная конференция Центральная Азия: одно прошлое и общее будущее, сотрудничество ради устойчивого развития и взаимного процветания в Самарканде

Марказий Осиё – фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Аналитика
Ҳавола олиш
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)
137 0 0

Марказий Осиёда юз бераётган сиёсий жараёнларни баҳоловчи аксарият кузатувчилар Ўзбекистон муҳим жараёнларни бошлаб берувчи марказга айланди, деган фикрдалар

Ильгар Велизаде

Ғарбда Каспийдан шарқда то Олтой тоғларигача ва шимолда Уралдан жанубда то Ҳиндикушгача бўлган улкан минтақада содир бўлаётган сиёсий жараёнлар у ёки бу тарзда Ўзбекистон билан боғланган.

10-11 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги анжуман ҳам бунинг ёрқин далилидир.

Анжуманда илк бор Марказий Осиё ва Ўрта Шарқдаги етти мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этишди. Улар бу давлатларнинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали минтақада хавфсизликка эришиш истакларини баён этишди.

Шунингдек, ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда барча муаммоларни ҳал қилиш вазифаси белгилаб олинди, барча мамлакатларнинг изчил ривожланиш йўлида келишув ва ҳамкорлик масалаларида англашувга эришилди. Бунга қўшимча равишда минтақани янги технология ва инвестициялар олиб келувчи транспорт йўлагига айлантириш, давлат раҳбарлари иштирокида турли қарама-қаршиликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи маслаҳатлашув органини тузишга қарор қилинди.

Анжуман залида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини бошқача тасаввур қилган кишини учратиш маҳол эди. Анжуманнинг энг диққатга сазовор ва марказий воқеаси бу минтақа олдида турган олти устувор вазифани кўрсатиб берган, шу билан бирга ўзбек ташқи сиёсатининг “йўл харитаси” сифатида қараш мумкин бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши бўлди.

Ўзбекистон президентининг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашув учрашувларини ташкил этиш юқоридаги вазифаларни амалга ошириш имконини беради.

Эътиборлиси, Ўзбекистон президентининг минтақадаги беш мамлакат раҳбарлари учрашувини ташкил этиш ташаббусига Қозоғистон ташқи ишлар вазири Абдраҳманов биринчи бўлиб жавоб берди ҳамда Қозоғистон президентининг келаси йил Наврўз арафасида Астанада раҳбарлар учрашувини ўтказиш таклифини етказди.

Умуман олганда, анжуман минтақада кейинги ўн йилликда шаклланган воқеликларни ҳисобга олган ҳолда минтақанинг яқин истиқболдаги тараққиёти борасида турли иштирокчилар ўз қарашларини баён этган очиқ майдончага айланди.

Келиб чиқадиган умумий хулоса шундайки, минтақада ўз таъсирини кучайтириш учун кейинги ўн йилликлар давомида олиб борилаётган рақобат кураши келгусида ҳам Хитой, ЕИ, Россия, АҚШ ва Туркия, Эрон, Корея, Покистон, Ҳиндистон ўртасида давом этади.

Лекин агарда иштирокчи давлатлар бу рақобатни яратувчилик йўналишига бура олсалар, ташқи кучларни Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари тўқнашувига олиб келувчи ҳаракатлардан узоқлаштирувчи умумий ёндашув ишлаб чиқсалар бу рақобат зарарга эмас, фаровонликка хизмат қилиши мумкин.

Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик истиқболлари борасида иштирокчилар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Атлантика кенгашининг Дин Патрисиу номидаги Евросиё маркази директори Жон Эдвард Хербстнинг фикрича, минтақада 25 йил давомида вазият жуда яхши бўлган. Бу ҳеч қачон тилга олинмай келган ҳолат. Чорак аср давомида бу ерда барқарорлик ва тинчлик ҳукм сурди. Бу тўлалигича тан олинмаган муваффақият. Ҳа, Тожикистонда фуқаролар уруши бўлган, лекин у 1997 йилда якунланган.

Мазкур муаммони қисман қўшнилар ёрдамида ҳал қилишга эришилди: бу жараёнда Россия, Ўзбекистон ва Эрон ижобий роль ўйнади. Яна бир нарса, минтақада терроризм муаммоси мавжуд бўлган. Барибир жанубда – нафақат Афғонистон, балки Покистонда ҳам нобарқарорлик бўлса-да, бу ерда тинчлик ҳукм сурмоқда ва муҳит анчагина хавфсиз. Албатта, Афғонистондан терроризм суқилиб киришга уриниши мумкин, чунки “Толибон” кучайиб бормоқда. Бунинг минтақага таъсири қандай бўлиши ҳақида ҳозирча бирор нарса дейиш қийин.

Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могеринининг фикрича, у кейинги йилларда минтақада бирлашиш тенденциясини кузатмоқда.

Унинг айтишича, бу ижобий ҳодиса бўлиб, мамлакатлар ёлғиз ўзи ҳал қилишига йўл қўйилмайдиган (масалан, чегаравий сув ресурсларини бошқариш) ёки минтақа миқёсида муваффақиятли ҳал этиладиган (масалан, терроризм ва радикализмга қарши кураш) масалаларни инновацион усул ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар эвазига ечиш имконини беради. Могерини Европа иттифоқи минтақавий бирлашув жараёнига ҳамда умумий масалаларни ечиш йўлларини топиш бўйича музокаралар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкиннинг фикрига кўра эса, бутун минтақада (Россия – Марказий Осиёнинг қўшниси ҳисобланади) халқаро терроризмнинг тарқалиши, наркотрафикка қарши курашни кучайтиришда аксилтеррор ҳимояни таъминлаш мехназиларини мустаҳкамлаш зарурияти мавжуд. Хусусан, КХШТ, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор кенгаши ва МДҲ Аксилтеррор маркази доирасида.

Иштирокчилар шунингдек, минтақа мамлакатлари билан алоқаларни, транзит йўлларини ривожлантиришдаги ҳамкорлик борасида Озарбайжонни ҳам бир неча бор тилга олишди.

Озарбайжон хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ҳамда Каспийбўйи ҳамкорлиги доирасида муҳим шериклардан бири сифатида кўрилмоқда. Агарда Самарқанд анжуманининг мақсади турли мамлакат ва минтақаларнинг бирлашуви орқали жамиятнинг изчил ривожланиш салоҳиятини ошириш бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жудаям қувонарли.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

Мавзу:
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)

Асосий мавзулар