11:37 12 Декабр 2017
Эфир
Охангарон дарё ўзани. Архив суръат

Оҳангарон водийсига уюштирилган илмий сафар ниҳоясига етди

© Sputnik/ Александр Поляков
Маданият
Ҳавола олиш
10212

Оҳангарон водийсига уюштирилган илмий сафар ниҳоясига етди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Мутахассислар қадимги Тункет шаҳар қолдиқлари ва Канка антиқий шаҳар харобаларини ўрганиб чиқишди.
kultura.uz хабар беришига кўра, Оҳангарон дарё сойига “Олтин Мерос” хайрия фондининг Тошкент Вилояти бошқармаси  томонидан ташкил қилинган Илмий-этнографик экспедиция ниҳоясига етди.  
Археология, тарих ва санъатшунос мутахассислар уч кун давомида Сирдарё ирмоғи буйлаб саёхат қилдилар. Бу ерда улар қадимги Тункет шаҳар қолдиқларини ва Канка антиқий шаҳар харобаларини, Қизилолмоссойнинг сирли петроглифлари ва Қорахитой қишлоғи ва Қорахитой тепа маъмурий ёдгорликлари ўрганиб чиқишди.
Мутахассислар, милоддан аввал Оҳангарон водийсида яшаган халқларнинг маданий мъеросига оид янги топилмаларни ҳам топишди. Топилган маълумотлар олимларга шу жойлар тарихи ҳақидаги билимларини тулдиришга имкон берар.
Тошкент областида турли археологик ёдгорликлар топилган: мис асри манзилгоҳ излари, тош асри манзилгоҳлари, қоятош суратлари ва қадимий қалъа харобалари. Эрамиздан олдинги II асрда  дарё водийсида Юни номли катта шаҳар қурилган. Кейинчалик уни атрофида кўплаб овуллар пайдо бўлган. 
Ушбу ёдгорликларни ўрганиш фақат Ўзбекистон учун эмас балки бутун Ўрта Осиё тарихи учун катта аҳамиятга эга.

Асосий мавзулар