05:19 14 Декабр 2017
Эфир
Шарқ тароналари фестивали.

Самарқандда ўнинчи ”Шарқ тароналари” фестивали очилди

© sharqtaronalari
Маданият
Ҳавола олиш
95 0 0

Конкурс Ўзбекистоннинг миллий мусиқа ананаларини ривожлвнтириш мақсадида ўтказилаяпти.

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистонда навбатдаги халқаро мусиқа фествали “Шарқ тароналари” бошланди. Бу фествал, ананага мувофиқ, Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Ўнинчи бор ўтказилаётган халқаро мусиқа фествали Самарқанддаги Регистон майдонида 25-30 август кунлари бўлиб ўтади.

Фествал  халқ мусиқа санъатини оммавийлаштириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта ЮНЕСКО кўмагида ўтказилади. Тадбир Республика президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилда ташкил қилинган.

Халқаро мусиқа байрамига қатнашувчилар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Биринчи бор ўтказилган конкурсда 31 давлатдан, охирги ўтказилган конкурсда 53 давлатдан иштирокчилар қатнашган эди. Бу йилги фестивал меҳмонлари эса дунёнинг 65 давлати мусиқаларини тинглашади. Бу йил Бутан, Коста Рика, Мали, Перу, Португаля ва Уганда иштирокчилари биринчи бор қатнашади. Ўтган фестиваллар давомида 90 давлат вакиллари ўз қобилиятларини намойиш қилдилар.

Фестивалга тайёргарлик Самарқанд ҳокимияти томонидан олиб борилди. Юбилей муносабати билан барча шаҳар истироҳат боғлари,  кўчалар  ва майдонларида тамирлаш ишлари олиб борилди. Миллий қўшиқлар конкурсини маҳаллий ва тўққиз чет мамлакат ОАВлари фаол ёритади.

Асосий мавзулар