08:19 24 Сентябр 2017
Эфир
Ўзбекистон Давлат Амалий санъат музейи. Архив сурат

Санъат музейида 20га яқин экспонатлар реставрация қилинмоқда

© Flickr/ Ramón
Маданият
Ҳавола олиш
24 0 0

Охирги 24 йил давомида минглаб санъат асарлари ҳаётга қайтарилди. Ҳар йили ўнлаб экспонатларни реставрация қилинади.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон давлат санъат музейи 2015 йил охиригача 20та экспонатни тезкор реставрация қилишни тугатмоқчи,  Sputnik мухбирига музейдаги манба хабар беришига қараганда.

Унинг сўзларига қараганда, давлат ушбу мақсадларга 100 миллион сўм маблағ ажратди, ва яна 100 млн сўм музейга келаси йилда ажратилади.  

“Ҳар йили давлат бюджетидан катта маблағ ажратилади, лекин ажратилган маблағ бу ҳар доим ҳам иш натижасида сезилмайди. Ушбу масалани ечишда коллектив ёндашиш керак. Бу биринчи навбатда, жуда  мураккаб аҳволда бўлган, жойлардаги музейларга таалуқли”, — деди мутахассис.

Суҳбатдошнинг гапига қараганда, бунинг сабаби – жойларда ўтказиладиган нотўғри профессионал баҳолаш. Реставраторлар жуда кўп омилларни инобатга олишлари керак: навбат, кечиктириб бўлмаслик, форс-мажор ҳолатлари.  Ушбу омилларнинг ҳар бири илмий асосланган ва муҳокама қилинган бўлиши керак, деб ҳисоблайди у.   

Маданият ва спорт вазирлиги қошида ташкил қилинган Республика реставрация маркази вазиятни бироз енгиллаштириши керак. Ушбу марказ республика музейлари мутахассисларининг ушбу йўналишдаги ишини мувофиқлаштириши керак.

Ўзбекистон реставраторларининг иши чет эл мутахассисларининг ишидан қолишмайди.

“Музейимиз мутахассислари ҳар куни музей фондларини сақлаб қолиш, консервация ва реставрация қилиш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказади. Бу музей фондларини кунлик кўздан кечириш, кемирувчи ва қурт-қумусқалардан сақлаш, температура ва намлик режимларини сақлашдан иборат”, — деди у.

Ушбу йили, Республика реставрация маркази мутахассислари билан биргаликда, ёғоч ўймакорлиги санъатига мансуб экспонатларни қурт-қумусқалардан сақлаш бўйича ўтказилган ноёб операция, бунга мисол бўлиши мумкин.

 

Асосий мавзулар