19:43 30 Апрел 2017
Эфир
Танцы на ТНТ кўриги қатнашчиси Нигина Хартнетт, Узбекистан вакили. воқеа жойида олинган суръат

Нигина Хартнетт Россиянинг "Танцы" кўригида Тошкент номидан қатнашди

YouTube
Маданият
Ҳавола олиш
2701

Нигина ТНТ телеканалидаги ушбу шоу кўригидан ўтган Ўзбекистоннинг иккинчи вакили. Бироз олдин Анора Халматова ҳақида хабар бергандик.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Нигина Хартнетт Россия телешоу кўригидан ўтган Ўзбекистонлик иккинчи қатнашчи, деб хабар берди «Танцы на ТНТ» телевизион дастури ўз сайтида.

19 ёшли ҳозир Москвада яшаётган Нигина, ушбу кўрикда ўз она шаҳри Тошкент вакили сифатида қатнашди. Унинг рақсида шарқона, ўзбекча рақс услуби замонавий хип-хоп услуби билан боғланиб кетган.

Қизиғи шундаки, раққосанинг бундай ғоясини тушунмаган жюри аъзоларидан бири аввал унинг рақсини тўхтатди, лекин Нигина иккинчи қисми ҳам борилигини айтиб, рақсини якунлашга рухсат сўради. Рақс якунлангач ҳакамларнинг фикри ўзгарди. “Менда ҳеч қанақа даъво йўқ, сен қатнашчилар орасидасан!” — деди Сергей Шестепперов (Мигель).

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистонлик Анора Халматова ҳам ушбу конкурсда танловдан ўтган эди. У “гилам” номли шарқона рақс ижро этгиб томошабинларни ҳайратга солганди.

ТНТ телеканалида "Танцы на ТНТ" номли конкурс бир неча йилдан бери ўтказилади. Ҳакамлар ҳайъати 10 минг қатнашчилар орасидан282 кишини танлаб олишади. Кейин қатнашчилар сони босқичма-босқич танлов натижасида қисқартириб борилади. Танлов телетомошабилар берган овозга қараб олиб борилади. Ғолибга 3 миллион рубл эвазига совға ва албатта, таниқли теле кўрсатувлардан бирига келажак иш учун таклифнома берилади.

Асосий мавзулар