19:46 30 Апрел 2017
Эфир
Амир Темур мақбараси. Архив сурат

Екатеринбургда Амир Темур мақбараси панжарасининг бир бўлаги топилди

© Sputnik/ Георгий Зельма
Маданият
Ҳавола олиш
93 0 0

Свердловск вилоят ўлкашунослик музейи ходими Николай Неуймин Sputnikка хабар беришига кўра, буюк саркарда Амир Темур мақбараси панжарасининг бир бўлаги топилган.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik, Мария Шелудякова. Свердловск вилояти ўлкашунослик музейи фондида 1887 йилда генерал-лейтенант Баранов томонидан олиб келинган Амир Темур мақбарасига тегишли бўлган тўрсимон панжарасининг бир бўлаги топилди.

1868 йилда Чор Россиясининг Ўрта Осий кампанияси вақтида генерал-лейтенант Баранов бошчилигидаги баталион Самарқандга кирган. Самарқанднинг шаҳрининг бир қисми ва Гўр Амир мавзолейи хароба ҳолда эди. Музей ходимининг сўзларига қараганда, Самарқанд шаҳри ва шу жумладан Гўр Амир мавзолейи 18 асрда Эронлик Нодир шоҳ истилоси вақтида бузилган эди. Тарих билан қизиқувчи генерал-лейтенант Баранов, харобаларда айланиб юриб, ушбу панжара бўлагини топган ва уни ўзи билан олиб кетишга қарор қилган.

“Панжара бўлаги қалинлиги 10 сантиметр, баландлиги – 15 см, узунлиги 50смдан узунроқ. Бу нарса ҳақиқий ва жаҳон тарихиннг бир бўлаги”, — деди Неуймин.  

Музей ходимининг сўзларига қараганда, топилган нарса катта тарихий қийматга эга эмас, чунки ушбу мақбара аллақачон ўрганиб бўлинган. Самарқанд ва Тошкентлик ҳамкасбларимиз у билан қизиқишмади. Гўр Амир мавзолейи 1950 йилларда таъмирланган вақтда мақбара панжаралари ҳам янгитдан ясалган.

 

Асосий мавзулар