Россия олий ўқув юртлари чет эллик талабаларга 15 минг бюджет ўринлари берди

© Sputnik / Виталий Безруких / Медиабанкка ўтишЎқув жараёни
Ўқув жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РУДН кафедра мудири профессор Владимир Денисенконинг сўзларига қараганда, Россия ОТМларида бюджет асосида ўқиш учун чет эллик талабанинг билимлари Таълим вазирлиги белгилаган билим даражасидан юқори бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россияда чет эллик талабаларни бюджет асосида қабул қилиш квотаси 2016 йилда ҳам 15 000 ўринни ташкил қилади, деди РУДН кафедра мудири профессор Владимир Денисенко, РИА Новости хабари асосида.

“Россияда бюджет асосида ўқиш квотаси аввал йилига 10 минг киши эди, 2015 йилдан бошлаб квота 15 мингни ташкил қилди. Агар контракт асосида ўқиётган талаба юқори кўрсаткичларга эга бўлса, биз уни ҳам бепул гуруҳга ўтказишимиз мумкин. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади”, — деди Денисенко.

Унинг сўзларига қараганда, чет эллик талабанинг билимлари Россия Таълим вазирлиги томонидан белгилангандан кам бўлмаслиги керак. Асосий фанлар бу “Математика, рус тили, ва танланган мутахассилик бўйича фанлар. Натижалар халқаро стандарт тизимига мувофиқ баҳоланади”, — деди профессор.  

2015 йилда РУДН бюджет квотаси 700 кишини ташкил қилди. Контракт асосида ҳам тахминан шунча.

Денисенконинг фикрига кўра, рус тилини билиш, ҳозирги кунда битувчиларга жуда ёрдам беради. Кўп ҳолларда улар ўқишни битиргандан кейин ўз мамлакатларида ишлаётган Россия корхоналарига ишга боришади. Баъзи ҳолларда йирик Россия компаниялари маҳаллий мутахассисларни Россияда ўз маблағлари эвазига ўқитишади.

Янгиликлар лентаси
0