21:43 27 Апрел 2017
Эфир
Ўзбекистон Давлат санъат музейи. Архив сурат

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 30дан ортиқ ўғирланган тасвирларни музейга қайтаришди

© Flickr/ Francisco Anzola
Маданият
Ҳавола олиш
803 0 0

Жиноятчилар Федор Василев, Владимир Орловский, Урал Тансиқбоев ва Рўзи Чориев тасвирларини Россия ва шарқий Европа малакатларига олиб чиқишга ҳаракат қилишган.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Республика Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари Давлат санъат музейидан ўғирланган 32 тасвирни Ўзбекистондан ноқонуний  олиб чиқиб кетилиши олдини олишди, МХХ вакили хабари асосида.

Хусусан, музей заҳира фондидан, 19 аср рус пейзаж усталари Федор Васильев ва Владимир Орловский қаламига мансуб санъат асарлари ҳамда СССР халқ рассоми Урал Тансиқбов ва Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев асарлари ўғирланган.

“Оператив қидирув чоралар натижасида ушбу тасвирлар, жиноий гуруҳ аъзоси бўлган, Ўзбекистон фуқароси Юрий Савинковдан топилган”, — деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, жиноятчилар ушбу тасвирларни Ўзбекистондан олиб чиқиб Россия ва шарқий Европа мамлакатларида сотмоқчи бўлишган. Ушбу ўғирлик бўйича 12 киши ҳибсга олинган.  

“Ушбу жиноий гуруҳ, Россия ҳудудига наркотик ва антиквар моллар еткизиб бериш билан ҳам шуғулланган”, —  деди республика хавфсизлик хизмати ходими.  

Сентябр ойида Миллий хавфсизлик хизмати Россия ҳудудидан аввал Ўзбекистондан ўғирланган 20 аср рассомларнинг саккизта тасвирни қайтаришга муваффақ бўлди. Ушбу тадбир Россия ҳуқуқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ўтган йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳар суди Давлат санъат музейининг бир гуруҳ собиқ ходимларини уч йилдан тўққиз йилгача  озодликдан маҳрум қилди. Қидирув ишлари натижасида ушбу жиноий гуруҳ 1999 — 2004 йиллар давомида таниқли рассомларнинг 178 тасвирларини қалбакига алмаштиришган, асл нусхалари эса сотилган. Ушбу жиноят натижасида Ўзбекистонга 20 миллион доллар миқдорида зарар еткизилган.

Асосий мавзулар