16:09 22 Ноябр 2017
Эфир
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари. Архив сурат

ОАВ: Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари канцероген маҳсулотлар рўйхатига киритиши мумкин

© Sputnik/ Владимир Песня
Маданият
Ҳавола олиш
63 0 0

Шифокорлар ишонтиришига қараганда, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, маргумуш, никотин ва асбест каби канцероген моддаларга бой бўлиб онкологик касалликлар сабабчиси бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бекон, котлета ва сосиска каби маҳсулотларни хавфли канцероген моддалар қаторига қўшмоқчи, РИА Новости хабарига асосан.

Британиянинг The Daily Mail газетаси хабарига кўра, шифокорлар гўшт маҳсулотларини маргумуш ва асбест каби рак касалига олиб келувчи маҳсулотлар қаторига қўшиш керак. ОАВ хабарига кўра хом гўшт ҳам канцероген моддаларга бой маҳсулотлар қаторига киритилиши керак, чунки хавфлиги бўйича гўшт консерва қилинган маҳсулотлардан қолишмайди.        

ЖССТ олимларининг сўзига қараганда, қайта ишланган гўшт маҳсулотларини “ичак рак касали” эҳтимолини оширади. Ушбу хабар Британияда ракдан йилига 150 минг киши вафот этаётган пайтда тарқатилмоқда.

Нашрнинг фикрига кўра, ушбу хабар фастфуд овқатланиш тизими ва қишлоқ хўжалигига катта зарар еткизиши мумкин. Рак касали эҳтимолини оширувчи, канцероген маҳсулотлар рўйхати, расман душуанба куни эълон қилинади.

 

Асосий мавзулар