16:08 22 Ноябр 2017
Эфир
Туркистон Санъат саройи. Тошкент. Архив сурат

Тошкентда Россиянинг Халқ бирлиги кунига бағишланган концерт бўлиб ўтди

© Flickr/ upyernoz
Маданият
Ҳавола олиш
4010

Байрам концертида ижодий жамоалар ўзбек ва рус тилларида қўшиқлар ижро этишди. Концертни Россия элчиси Владимир Тюрденев ҳам томоша қилди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. “Дўстлик ва бирлик наволари” номли ашула ва рақслардан ташкил топган концерт чоршанба куни Туркистон Санъат саройида бўлиб ўтди. Ушбу концерт Россиянинг  Халқлар бирлиги кунига бағишланган.

Концертга дипломатик корпус вакиллари, илмий ва маданий арбоблар, ижодкорлар, россиялик меҳмонлар, талаба ва ўқувчилар келишди.

“Россия ва Ўзбекистон халқларини бой умумий тарих бирлаштириб туради. Ўтган йили биз стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома тузилганлигининг ўн йиллигини нишонладик. Яқин бир неча кун ичида эса Россия ва Ўзбекистон иттифоқчилик мунособатларига 10 йил тўлади”, — деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев концерт бошланишидан олдин. Унинг фикрига кўра, бундай яқин мунособатлар “Бизларни бугун ҳам бирлаштиради”.

Концертни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Ҳакимов, Россия ва Ўзбекистон бастакорларининг ватанпарварлик мазуидаги қўшиқлари билан очди. Томошабинлар Ўзбекистон халқ артисти Нурмўмин Султоновнинг "Не пой, красавица, при мне" қўшиғини олқишлар билан кутиб олишди. А.С. Пушкиннинг ушбу шеъри ўзбек тилига таржима қилинган ва унга қўшиқ баста қилинган. Зал халқ артисти Мансур Тошматовни ҳам олқишлар билан кутиб олди. Тошматов бастакор Давид Тухмановнинг таниқли шлягерларини ижро этди. Концертда Ўзбекистонда ва собиқ иттифоқда таниқли “Ялла” гуруҳи ҳам иштирок этди. Концертнинг рақс дастури Ўзбекистон ва Россия халқларининг рақсларидан ташкил топган.   

Халқ бирлиги куни Россияда 2005 йилдан бошлаб нишонланади. Ушбу байрам 1612 йил ҳодисалари хотираси билан боғлиқ. Ушанда Кузма Минин ва Дмитрий Пожарский бошчилигидаги халқ кўнгилли қўшинлари Москвани польшалик босқинчиларидан озод қилишганди. XVII аср Россия тарихида ушбу кун “Фитна вақти” тугагани билдиради. 

 

Асосий мавзулар