Россия космик лазер синовини ўтказади

© NASAХалқаро космик станция
Халқаро космик станция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспериментда РКК "Энергия" ва мамлакатнинг барча етук лабораториялари қатнашмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Роскомос федерал космик агентлиги космосда энергияни симсиз узатиш борасида, ноёб синов ташкил қилмоқчи, РИА Новости Известия газетаси хабари асосида.

Олимлар электр симлари ўрнида лазер нури ишлатишни режалаштиришган. Унинг ёрдамида Россия Халқаро Космик станциясидан 1,5 км узоқликда бўлган “Прогресс” транспорт кораблига электр энергияси узатилади.

“Эксперимент Королев номидаги “Энергия” Ракета-космик корпорацияси томонидан ўтказмоқда. Лойҳага мамлакатнинг барча етук лабораториялари жалб қилинган. Бугунги кунда биз ишлаб чиққан фото электрик приёмникларнинг самарадорлиги 60 % ни ташкил қилмоқда”, — дейди РКК “Энергия”нинг энергетика тизимлари бўлими бошилиғи  Вячеслав Тугаенко.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда қуёш энергиясини қабул қилувчи фото элементлар самаралиги ўртача 16 % ни ташкил қилади, космик аппаратларда ишлатиладиган энг яхши фотоэлементлар самаралиги 25% га етиши мумкин.  

Тугаенконинг сўзларига қараганда РКК “Энергия” ишлаб чиқариш базасида лазер нурини масадга йўналтириш тизими ишлаб чиқилган.  

Изланувчилар фикрига кўра, бир космик аппаратдан иккинчи космик аппаратга қувватли мосламалар ёрдамида электроэнергия узатиш ва  қабул қилиш тизими яратилиши, космосни ўзлаштиришнинг янги истиқболларини очади.  

Спутникларга қўшимча заряд бериш фикри ўтган аср ўртасидан бери олимларни безовта қилмоқда. Циолковский номидаги Россия Космонавтика Академияси аъзоси Андрей Иониннинг фикрига кўра, бундай “қўшимча заряд”, асосан баҳоси қиммат ва ноёб спутниклар фаолиятини узайтириш учун керак. Ундан ташқари ҳарбий аппаратлар учун ҳам симсиз заряд юбориш тизими керак бўлиши мумкин, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0