Вера Брежнева Тошкентда концерт беради

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишХонанда Вера Брежнева.
Хонанда Вера Брежнева. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Истиқлол” санъат саройида ўтиши режалаштирилган концерт 19:00 бошланади. “ВИА Гра” гуруҳининг собиқ аъзоси, машҳур, жозибали хонанда концерт бошлангунига қадар серқуёш Ўзбекистонимизнинг илиқ об-ҳавосидан баҳраманд бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда Вера Брежневанинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади.

“Истиқлол” санъат саройида ўтиши режалаштирилган концерт 19:00 бошланади. “ВИА Гра” гуруҳининг собиқ аъзоси, машҳур, жозибали хонанда концерт бошлангунига  қадар серқуёш Ўзбекистонимизнинг илиқ об-ҳавосидан баҳраманд бўлмоқда.

"Ассалому алайкум, Тошкент! Ташқаридаги об-ҳавога қараб, календар 15-декабрни кўрсатиб турганига ишониш қийин!", — ёзади санъаткор ўз “Instagram”ида.

Чипталарни “Истиқлол” санъат саройи кассаларидан харид қилиш мумкин. Чипталар нархи 100 000 дан 800 000 сўмгача.

Вера Брежнева яқинда рэпер T-killah билан ҳамкорликда “Этажи” номли янги клипни ўз мухлислари эътиборига ҳавола қилди. Клип мухлислар эътиборини қозониши учун икки санъаткор, ҳатто, осмонўпар бинога чиқишдан ҳам қўрқмадилар. Клип Москва шаҳри марказидаги 22 қаватли бино томида суратга олинди.

Бугунги концертда хонанда ўзининг ушбу янги трекини ҳам ижро этса, ажабмас.

 

Янгиликлар лентаси
0