11:13 23 Август 2017
Эфир
Мактаб кунлари. Архив сурат

Халқ Таълими вазири фуқаролар билан онлайн мулоқотда бўлди

© inclusive.uz
Маданият
Ҳавола олиш
3301

Бугун Ўзбекистон Халқ Таълими вазири фуқаролар билан онлайн режимда мулоқотда бўлди. Фуқаролар савол вазирга тўғридан-тўғри бериб ундан жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Бугун эрталаб соат 10:00 Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг интернет саҳифасида вазир Улуғбек Иноятов билан онлайн мулоқот ўтказилди. Ундан ҳар бир фуқаро Таълим вазирига қизиққан саволларни бериши ва ўз таклифларини киритиши мумкин эди.

Вазир иштирокидаги онлайн мулоқот соат 12:00 га қадар давом этди. Саволларини беришга улгурмаган фуқаролар вазир номига электрон почта орқали хабар йўллаш имконига эга. Электрн почта адреси press@xtv.uz.

Собиқ Тошкент Давлат педагогика институти ректори Халқ Таълими вазири вазифасида 2013 йил 7 февралдан бери ишлаб келмоқда.

 

Асосий мавзулар