14:51 17 Декабр 2017
Эфир
АҚШ президенти Барак Обама. Архив сурат

Обама: АҚШнинг кучи бу - турли ирқ ва миллат вакилларига баравар имконият яратиб беришда

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Маданият
Ҳавола олиш
6811

АҚШ президентининг фикрига кўра, ҳар қандай соҳанинг, жумладан кинонинг ҳам биринчи мақсади – ҳар бир кишига ўз қобилиятларини намойиш қилиш учун имконият яратиб бериш. Шундай экан, ҳаммада бир хил имконият бўлганми ё бўлмаганлигини аниқлаш керак.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қора танли актёрларнинг 2016 йилги Оскар тақдимоти маросимига қатнашмаслик ҳақидаги чақириқлари, Барак Обамани бефарқ қолдирмади. АҚШнинг биринчи қора танли президенти, қора танли актёрларни тўғридан-тўғри қўллаб қувватлаш ўрнига, Голивудни бироз танқид қилиб, барчага ирқ ва этник гуруҳларга бир хил имконият беришга чақирди.

“Менинг фикримча Калифорния – бу мамлакатимизнинг ақл бовар қилмайдиган хилма-хиллигининг яққол мисоли. Бизнинг куч мана шунда. Агар ҳар бир кишига учун ўз ҳикоясини айтиб беришга имкон яратилса, кино санъат бундан фақат ютади”, деди мамлакат раҳбари. Бундай қарашдан ҳар бир фуқаро “ўзини америка оиласи фарзанди” деб ҳис қилади.  

“Кино саноати, талантларни излашда — барчага имкон бериши керак. Менинг фикримча, Оскар атрофидаги шов-шув, аслида бизга бошқа муаммони кўрсатмоқда: биз барча учун бир хил имконият ярата олдикмикан?”, — деб сўзини якунлади АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда “Оскар” мукофотининг асосий номинациялардан бирортасига ҳам этник ва ирқий камчилик вакиллари номзод қилинмаган. Бундай миллатчилик таниқли кино арбоблари томонидан кучли танқид ва бойкот сабабига айланди.  Кино академияси, ўз навбатида, ҳайъат аъзолари  сафига ўзгаришлар киритиши ва 2020 йилга қадар аёллар ва ирқий озчиликлар вакиллари сонини кўпайтиришга ваъда берди.

Қуйидаги Twitter саҳифасида охирги 2 йил давомида Оскар мукофоти олган барча актёрлар сурати келтирилган. Ҳақиқатдан ҳам уларнинг бари оқ танли актёр ва актрисалар. Ушбу муаммо Twitterда #OscarsSoWhite хештеги остида жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. 

Асосий мавзулар