07:54 21 Август 2017
Эфир
Solar Impulse 2 . Архив сурат

Solar Impulse 2 яна парвозда

© solarimpulse.com
Маданият
Ҳавола олиш
5910

Туққиз ойлик таъмирлашдан кейин Solar Impulse 2 ер шарини айланиб чиқувчи парвозини давом эттиради. Самолёт ўтган ўтган йили 120 соатлик тўхтовсиз парвоз давомида Япониядан АҚШнинг Гавай оролларига етиб келган эди.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Қуёш батареялари ёрдамида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 самолёти Гавай оролига мажбурий қўнганидан кейин тўққиз ой ўтиб, ўз парвозини давом эттирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.    

Фақат қуёш энергияси ёрдамида ҳаракатланувчи самолёт Solar Impulse 2 дунё бўйлаб саёҳатга 2015 йилнинг 9 мартида Абу-Дабидан йўлга чиққан эди. У шу вақтга қадар Уммон, Ҳиндистон, Мьянма, Хитой  ва Японияда бўлди.

2015 йилнинг 3 июль куни самолёт 120 соатдан зиёд вақт мобайнида тўхтовсиз парвоз қилиб дунё рекордини ўрнатган ва Гавай оролига етиб келган эди. Шундан кейин самолётнинг қуёш батареялари қизиб кетиб ишдан чиққан эди.

Батареяларни таъмирлаш вақтида самолёт учувчилари Андре Боршберг ва Бертран Пикар Европага қайтиб келиб, лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун манба қидиришди.

Эндиги режа қуёш нури билан ҳаракатланадиган ҳаво кемаси Атлантика океанини кесиб ўтаиб Жанубий Европа ёки Шимолий Африкада орқали, Абу-Дабига қайтиши керак.

Solar Impulse 2 2014 йил июнида синовлардан муваффақиятли ўтди. Унинг жами оғирлиги 2,3 тоннани ташкил этади, қанотларининг узунлиги — 72 м бўлиб тўрт электродвигател билан жиҳозланган. Электродвигателларни энергия билан таъминлаш учун самолёт қанотлари ва фюжеляжи устига 17 мингдан кўп қуёш батареяси ўрнатилган. Самолётнинг энг юқори тезлиги 140 км/соатни ташкил қилади. Самолётнинг биринчи узоқ муддатли парвози 2010 йилда бўлиб ўтган эди.

Команда Solar Impulse 2
Команда Solar Impulse 2

Асосий мавзулар