Ўзбекистонда автомобил ташиш учун уч қаватли темир йўл вагонлари яратилмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВладивостокда Тойота автомобилини темир йўл вагонига юклаш
Владивостокда Тойота автомобилини темир йўл вагонига юклаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги вагонларни Тошкент Механика заводида ишлаб чиқариш кўзда тутуилган.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тошкент Темир йўл Муҳандислари институти (ТошТЙМИ) айни дамда бутунлай янги уч қаватли темир йўл вагони ишлаб чиқариш устида ишламоқда. Ушбу вагонлар GM Uzbekistan маҳсулотини МДҲ мамалкатларига экспорт қилиш учун мўлжалланган. Маълумот Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида олинди.

Лойиҳани амалга ошириш олийгоҳнинг “Вагонлар ва вагон хўжалиги”  кафедрасининг бир неча ёш олимларига топширилган. 

“Бизнинг автомобил саноатимиз маҳсулоти МДҲ бозорида катта талабга эга. Ҳозир маҳсулот темир йўл транспорти орқали икки ярусли вагонларда бошқа мамалкатларга жўнатилади. Автомобилларни узоқ масофага жунатиш айнан темир йўл транспорти орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Автомобиллар ташиш нархини тушириш орқали, бизнинг автомобилларимизнинг рақобатбардорлигини ошириш мақсадида институт уч қаватли вагонлар ясашга киришди. Бу каби автомобил ташувчи вагонлар бизга йилига бир неча юз миллиард сўм фойда келтиради. Бу темир йўл ташиш нархлари ошаётган вақтда жуда долзарб”, — деди суҳбатдош.

Ҳозир лойиҳа техник иқтисодий асослаш босқичида. Янги вагоннинг 3D модели ясалган. Вагон тўлиқ темир каркасдан  ташкил топган бўлиб, унинг рамаси пастга туширилган. Вагоннинг орқа томонида эшиги бор, ва ён томони тўлиқ очилади. Кузовда ҳаракатланадиган рама ўрнатилган, унга автомобилларни жойлаштириш ва қотириш мумкин.

Янги вагон пастлатилган рамага эга бўлиб, у вагон майдонидан самарали фойдаланиш имконини беради ва 19 тагача автомобил сиғдириши мумкин. Ҳозирги вагонлар икки қаватли бўлиб 10тагча автомобил соғдириши мумкин.

© Sputnik / Н. Комаров / Медиабанкка ўтишТемир йўл вагонларида автомобил ташиш
Темир йўл вагонларида автомобил ташиш - Sputnik Ўзбекистон
Темир йўл вагонларида автомобил ташиш

 

Янгиликлар лентаси
0