Бухорода қовун ва асал сайли бўлиб ўтади

© Sputnik / Станислав Корытников / Медиабанкка ўтишҚовунлар
Қовунлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир ғолибларига турли қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 11-14 август кунлари Бухоро шаҳрида 20 бор "Табаррук замин саховати" номли анъанавий қовун ва асал сайли янада кенг кўламда ўтказиш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Ўзбектуризм ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, кўхна Бухоро қадим замонлардан ўзининг маърифат ўчоғи, қадимги савдо чоррахаси, маданият ўчоғи саналиб келган. Кейинги пайтларда эса, Бухоронинг ноёб ва гўзал тарихий обидалари, зиёратгоҳлари билан бир қаторда мевали боғлари, полизлари, мазали таомлари яъни мавжуд гастрономик имкониятлари билан ҳам тобора чет эллик саййёҳлар диққатини ўзига тортмоқда.

"Табаррук замин саховати" фестивали 1996 йилдан бери ўтказилиб келинади. Унда "Амири", "Баргинай", "Бўрикалла", "Гулоби", "Кўкча" "Шерози" каби навлар етиштириш бўйича уста деҳқонлар иштирок этадилар", — дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, Сомонийлар боғи ҳудудида бўлиб ўтадиган тадбирда меҳмонлар учун махсус концерт дастурлари намойиш этилади.

Тадбир сўнггида эса танлов ғолиблари аниқланиб, уларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0