17:27 18 Август 2017
Эфир
Бобурнинг Қобулдаги мақбараси архив сурати

Афғонистондаги ўзбек алломалари қабрлари ободонлаштирилди

NICOLAS ASFOURI / AFP
Маданият
Ҳавола олиш
645 0 0

Ушбу мақсад учун махсус ташкил Бобур халқаро молия фонди бугунги кунда бир неча таъмирлаш ишларини амалга оширди. Фонд вакиллари ва усталар Афғонистон ҳудудига бир неча экспедициялар уюштиришди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ташкил қилинган Халқаро Бобур фонди яқин икки йил давомида Афғонистон ҳудудидаги машҳур ўзбек алломалари қабрларини таъмирлашни режалаштирган, деб хабар қилди фонд вакили.

Бугунги кунда Бобур халқаро фонди томонидан бир неча шундай лойиҳалар амалга оширилди. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ҳайкалтарш ва етакчи тош кесувчи усталардан бири бўлган уста Тоҳир Раҳимов таклиф қилинган. Уста Раҳимов тош кесувчилар сулоласининг саккизинчи авлодидан бўлиб, у Навоий вилоятининг Ғозғон қишлоғида яшайди.

 

“Уста Алишер Навоийнинг устози бўлган, ҳазрат Лутфий Хировия қабри учун мармар ёдгорлик тоши ясади. У кишининг қабрлари Ҳиротдан 60км масофада жойлашган Кашти-Канор қишлоғида жойлашган. Уста буюртмани бергиланган вақтда ва юқори сифатда амалга оширди. Шунингдек маҳаллий аҳоли Ғозғон мармарининг юқори сифатини қайд қилишди”, — деди фонд вакили.

Ўтган йили яна бир  йирик лойиҳа амалга оширилган эди – Алишер Навоий мақбараси учун сағана ва эшик ясалган эди. Рахимов буюк ўзбек шоири қабрини таъмирлашда шахсан қатнашиши учун Афғонистонга  йўл олган эди. Таъмирлаш давомида Ўзбекистондан олиб келинган 1150 дона кўчатлар ҳам экилган эди.

Бу йил ҳам Бобур фонди делегацияси ва усталар яна бир бор Афғонистонда бўлишди. Гуруҳ олдида Алишер Навоий боғи яратиш, Карух шаҳрида жойлашган Саид Муҳаммад Худоёрхон  қабрига ёдгорлик ўрнатилди. Экспедиция томонидан Камолиддин Беҳзод қабри устида ҳам, Андижонлик усталар томонидан таёрланган айвон ўрнатилиб, қабр атрофида Андижондан олиб келинган 2000 туп дарахт ва 400 дона гул экилди.

 

Асосий мавзулар