Обид Асомовнинг катта саҳнага қайтиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Oбуна бўлиш
Илгарироқ Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва Обид Асомовларнинг катта саҳнага қайтишлари ҳақида хабар бергандик

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон бир неча кун илгари тез орада таниқли санъаткорлар Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва Обид Асомовларнинг катта саҳнага қайтишлари ҳақида хабар берганди.

Мухлис Шерали Жўраев қўшиғини тингламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ҳофиз Шерали Жўраев катта саҳнага қайтяпти

nuz.uzнинг shok.uz сайтига таяниб хабар беришича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ҳозирча янги чиқишларни режалаштирмаётганини ёзган.

Мухбирлар билан суҳбатда Обид Асомов бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумотга эга эмаслигини айтган. Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда ушбу янгиликни “Ўзбекнаво” вакиллари ҳам инкор этишиб, юқорида номлари кўрсатилган санъаткорлар концерт ўтказиш учун лицензия сўраб мурожаат қилишмаганини билдиришди.

Янгиликлар лентаси
0