19:26 07 Декабр 2016
Эфир
Халқ артисти Аваз Ражабов

Аваз Ражабов опера қўшиқчилари танлови ҳайъатига кирди

© Sputnik/ Стрингер
Маданият
Ҳавола олиш
61 0 0

Опера қўшиқчилари танлови Н.А. Римский-Корсаков туғилган Ленинград вилоятининг Тихвин туманида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Аваз Ражабов Н.А. Римский-Корсаков номидаги ўнинчи халқаро опера қўшиқчилари танлови ҳайъатига кирди, деб хабар беради Тихвин тумани сайти. Танлов машҳур бастакор туғилган Ленинград вилоятининг Тихвин туманида бўлиб ўтади.

Опера қўшиқчилари танлови 30 ноябрдан 4 декабрга қадар давом этади.  

Танловда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган рус ва хориж вокалчилари иштирок этишади. Бу йил танловда қатнашиш учун дунёнинг 12 давлати: Россия, Белоруссия, Болгария, Германия, Грузия, Исроил, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Ўзбекистон, Украинадан 90дан ортиқ ижрочидан ариза қабул қилинган.

Иштирокчиларни Лариса Гергиева (Россия), Фьоренца Коссотто (Италия), Аскар Абдразаков (Россия), Мария Гулегина (Россия), Юлиан Константинов (Болгария), Анатолий Лошак (Россия), Аваз Ражабов (Ўзбекистон), Галина Горчакова (Россия), Михаил Синькевич (Россия)лардан иборат халқаро танлов ҳайъати баҳолайди.

Н.А. Римский-Корсаков номидаги ўнинчи халқаро опера қўшиқчилари танлови лауреатлари 5 декабр куни Мариинск театри концерт зали саҳнасида чиқиш қиладилар.

Асосий мавзулар