23:41 19 Феврал 2017
Эфир
Тошкентдаги хайрия коцерти. Архив сурат

Тошкентда «Болалар-болаларга» номли Янги йил хайрия концерти бўлиб ўтади

Пресс-служба посольства Азербайджана в РУз
Маданият
Ҳавола олиш
80 0 0

Ушбу концерт ёрдамида тўпланган барча маблағ Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти беъморларига қимматбаҳо тиббиёт воситалари сотиб олиш учун ишлатилади.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Бугун “Болалар-болаларга” номли хайрия дастури доирасида, Успенский номли Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейининг Катта залида анъанавий Янги йил концерти бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу концерт ёрдамида тўпланган барча маблағ Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти беъморларига қимматбаҳо тиббиёт воситалари сотиб олиш учун сарфланади.

“Янги йил хайрия концерти ўтказиш анъанаси 2012 йилда пайдо бўлган эди. Ушбу концерт дастурларида асосий иштирокчилар болалар бўлди, тўпланган маблағ эса касалларга ёрдам учун юборилди. Ўшанда “Болалар-болаларга” тадбири доирасида Тошкентда Успенский номли лицей Ўсмирлар симфорник оркестри  саҳнага чиққан эди. Ушбу концерт муваффақиятли бўлганидан кейин у ҳар ой ўтказила бошлади. Ҳар  йилги концерт ўзига хос дастурга эга  бўлиб, саҳнада мумтоз, джаз ва симфоник мусиқа асарларидан иборат эди”, — деб изоҳ беришди концерт ташкилотчилари.

Ушбу концертлар ёрдамида 25 миллион сўм маблағлар тўплашга муваффақ бўлинди ва ушбу маблағ ҳисобидан 80та ампула қимматбаҳао дорилар сотиб олинди, шунингдек даволанишга муҳтож бўлган Успенский номли лицей ўқитувчиларига ҳам керакли ёрдам кўрсатилди.

Одатга кўра, концерт иштирокчилари, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзлари Гематология ИТИга ўзлари бориб, сотиб олинган ушбу ампулаларни ўша ерда даволанаётган болаларга ўзлари  топширишади. Шунингдек, болаларга концертда ёзиб олинган дисклар ҳам топширилади, чунки уларнинг ўзлари концертни шахсан тинглай олишмайди. Болалар кимдир улар учун ғамхўрлик қилаётганидан хурсанд бўлишади. Шунинг учун ҳам ушбу тадбирнинг шиори — “Бизнинг кучимиз —  бирликда”.     

Бугунги концерт дастурида “Ниҳол” давлат премияси совриндори – Успенский номли Ўсмирлар симфоник оркестри иштирок этади. Оркестрга ёшларнинг севимли мураббийи профессор В.Неймер  раҳбарлик қилади. Дирижер – тўртинчи синф ўқувчиси Асадбек Аюбжанов. Концерт дастурида Ўзбекистон ва чет эл композиторлари асарлари ижро этилади.

Шунингдек, ушбу концертда қатнашиш учун лицей битирувчилари, халқаро конкурслар лауреатлари Нилуфар Мухиддинова ва Мухриддин Сайфиддиновлар атайлаб Тошкентга келишган.

“Болалар – болаларга” лойиҳаси бугунги кунда фақат маҳаллий мусиқачилар билан чекланиб қолмай бошқа мамлакат мусиқачилари билан ҳам ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бугунги кунга қадар тадбир доирасида ўтказилган концертларда Жанубий Корея, Германия, Туркия ва Франциялик мусиқачилар иштирок этишди. Машҳур мусиқачи, Россия халқ артисти Юрий Башметнинг ушбу концертда иштирок этиши алоҳида эътиборга сазовор.

Ундан ташқари бир неча халқаро конкурслар лауреати “Мерос” ансамбли Германия шаҳарларида ҳам "Болалар – болаларга” тадбири доирасида бир неча хайрия концертлари ўтказишди.