03:38 31 Март 2017
Эфир
гелиоэнергетик қурилма. Архив сурат

Ўзбекистонлик олимлар гелиоэнергетик қурилма ўйлаб топишди

© Агентство по интеллектуальной собственности Узбекистана
Маданият
Ҳавола олиш
106761

Ўзбекистоннинг PREMER OFIS хусусий корхонаси ходимлари гелиоэнергетик қурилма ихтиро қилшди ва унга патент олишди.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. PREMER OFIS хусусий корхонаси ходимлари қуёш нуридан электр энергияси оладиган мосламаларда ишлатиладиган, гелиоэнергетик қурилма ўйлаб топишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги.

Қурилманинг асосий вазифаси — фойдали иш коэфиценти юқори бўлган, кичик ҳажмли гелиоэнергетик қурилма ишлаб чиқиш. Янги қурилмадан олинаётган ток аллақачон синус кўринишида бўлиб, у тўғридан-тўғри фотоэлементлардан олинади.

Янги қурилма, шунингдек қуёш элементлари билан жиҳозланган матрица ва қуёшни кузатиш мосламасига ҳам эга. Ихтиро муаллифлари Александр Симонов ва Алексей Камардинлар янги қурилма учун FAP 01150 —сонли патент олишди.

Асосий мавзулар