Sputnik - “Сен суперзвезда» танловининг ахборот ҳамкори бўлди

Oбуна бўлиш
“Сен суперзвезда” танловида собиқ Иттифоқ ҳудудин 7-18 ёшли қобилиятли болалар уйлари, мактаб-интернатлар тарбияланувчилари ҳамда асраб олинган болалар иштирок этиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Sputnik ахброт агентлиги Россиянинг НТВ телеканалида 2017 йилда бошланадиган «Сен суперзвезда!» болалар вокал санъати танловининг халқаро ахброт ҳамкори бўлди.

Sputnik муштарийлари ушбу танлов янгиликларидан биринчи бўлиб хабар топишга, эксклюзив фото ва видео материалларини томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

НТВ телеканалининг “Сен суперзвезда” янги лойиҳаси она-онасиз қолган қобилиятли болаларга ўзлари ҳақида баланд саҳнадан туриб хабар бериш имкони яратади.

“Сен суперзвезда” танловида собиқ Иттифоқ ҳудуди мамлакатларидан 7-18 ёшли болалар уйлари, мактаб-интернатлар тарбияланувчилари ҳамда асраб олинган болалар иштирок этиши мумкин. 

Қатнашчиларнинг вокал қобилиятларини профессионал жюри аъзолари баҳолашади. Шунингдек уларга энг яхши мусиқа муаллимлари ва продюсерлар билан ишлаш имкони берилади. “Сен суперзвезда!” танлови бошловчиси — ТЭФИ соҳиби Вадим Такменёв.  

“Биз ушбу танлов ҳақида эфирда эълон қилганимиздан кейин, бизнинг чақириққа юзлаб болалар уйлари жавоб юборишди. Биз конкурсда қатнашиш учун 800 дан ортиқ ариза олдик. Баъзи болалар уйлари ходимлари ёзишига кўра, уларда қобилиятли болалар бору, лекин бугунги кун телеэкранларда кўплаб намойиш қилинаётган танловларда қатнашиш учун уларда молиявий имконият йўқ экан”, — деди Вадим Такменев.  

Бошловчи айтишига қараганда, НТВ телеканали ушбу конкурс билан боғлиқ бўлган барча ташкилий харажатларни, жумладан ёш болаларнинг руҳий адаптация қилиш жараёнини ва мактаб дастури бўйича ўқишни давом эттириш масалаларини ҳам ўз зиммасига олади. Болаларни бу ерда нафақат репетиция ва суратга олиш, балки бир талай кутилмаган совғалар ҳам кутмоқда.

“Сен суперзвезда!” конкурси Россия Таълим вазирлиги ва ёрдамида амалга оширилмоқда. Конкурснинг барча босқичлари давомида болаларни уларнинг қонуний вакиллари, тиббий ходимлар, ўқитувчи ва психиологлар кузатиб боришади.

Айни дамда “Сен суперзвезда!” вокал танловига аризалар қабул қилиш давом этмоқда. Унда иштирок этиш учун телефон ёки электрон почта орқали ариза юбориш мумкин. танлов ҳақида янада тўлиқ маълумот билан НТВ телеканали саҳифасида танишишингиз мумкин

Танлов янгиликлари билан Sputnik саҳифаларида танишиб боринг.

 

Янгиликлар лентаси
0