22:25 24 Июн 2017
Эфир
Юлдуз Усмонова

Юлдуз Усмонова апрелда концерт беради

© Официальный сайт Юлдуз Усмановой
Маданият
Ҳавола олиш
48754

Концертда хонанда ўтган йилларда хит бўлган ва янги қўшиқларини ижро этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Апрел ойида машҳур хонанда Юлдуз Усмонова узоқ вақтдан буён кутилган концерт дастури билан мухлисларини хушнуд этади. Хонанда бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

11 апрелдан 23 апрелга қадар "Истиқлол" санъат саройида Юлдуз Усмонова яккахон концерт дастурини тақдим этади. Концертда у ўтган йиллардаги хит бўлган ва янги қўшиқларини ижро этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам концертида чиқиш қилиши орқали катта саҳнага қайтди. Халқ артисти шу куни "Ҳамроз" қўшиғини ижро этди.

Хонанданинг саҳнага чиқиши ўзбекистонликлар учун кутилмаган воқеа бўлди, зеро Юлдуз Усмонова узоқ вақтдан буён фақатгина тўйлар ва шахсий тадбирларда чиқиш қилаётганди.

Асосий мавзулар