23:22 22 Июн 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Мирзиёев бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлади

© ИА "Жахон"
Маданият
Ҳавола олиш
42710

Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, миллий хавфсизликни таъминлашда қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Маллабоев Абдусаттор Убайдуллаевичга топширилди

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонини имзолади. Фармон матни Президент матбуот-хизмати томонидан тақдим этилган.

"Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Маллабоев Абдусаттор Убайдуллаевичга берилсин", — дейилган хабарда.

Ўзбекистоннинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотланган:

I даражали "Шон-шараф" ордени билан — Ҳамроев Абдулла Адҳамович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири;

II даражали «Шон-шараф» ордени билан — Усмонов Лазизжон Собиржон ўғли — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири, Қодиров Дониёр Бахтиёрович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошқарма бошлиғининг ўринбосари

"Дўстлик" ордени билан — Аминов Одил Шодиевич — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, Голубенко Алексей Юрьевич — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти кафедраси катта ўқитувчиси, Нуржанов Бахитжан Муратжанович — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими, Угай Алексей Платонович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари. 

Фармоннинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон президенти расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Теглар:
буюк хизматлари учун, шуҳрат ордени, ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, мукофот

Асосий мавзулар