07:53 21 Август 2017
Эфир
Телевизион пульт

Ўзбекистонда махсус футбол телеканали ишга тушади

© Uzbekistan Today
Маданият
Ҳавола олиш
1676133

Ўтган ҳафта охирида электрон ОАВлар фаолиятини тартибга солишга масъул бўлган махсус ҳукумат комиссияси учта янги каналга фаолият бошлаши учун рухсатнома берди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Тез орада Ўзбекистонда учта янги хусусий телеканал пайдо бўлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта охирида электрон ОАВлар фаолиятини тартибга солишга масъул бўлган махсус ҳукумат комиссияси учта янги каналга фаолият бошлаши учун рухсатнома берди.

"Улардан бири анчадан бери айтиб келинаётган "Зўр ТВ" бўлади. Шунингдек, махсус "Футбол" ва "Карвон ТВ" телеканаллари ҳам фаолият бошлайди. Биз бу учала канал мамлакат телеэфирига ранг-баранглик олиб киришига ишонамиз", — деди Фирдавс Абдухолиқов.

Кейинги беш йилда Ўзбекистонда "Маҳалла", "Дунё бўйлаб", "Маданият ва маърифат", "Оилавий", "Диёр", "Кинотеатр", "Болажон", "Миллий ТВ", Uzreport TV ва бошқалар каби ўнлаб телеканаллар ташкил этилди.

Айни пайтда республикада муқобил телевидениедан DVB-T2 шаклидаги рақамли твга ўтилмоқда. Аҳолининг рақамли телевидение билан қамраб олиниши деярли 90%ни ташкил этади.

2011 йил ноябрида Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб HD шаклидаги телеканал — UzHD эфирга узатила бошлаган. Республика вилоятларида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибига кирувчи рақамли 12 та телевизион ва тўртта радиоканал ишламоқда.

2016 йил 1 декабрдан қатор ҳудудларда DVB-T2 шаклидаги "Миллий ТВ" ва Uzreport TV каналлари ҳам эфирга узатила бошланди.

Асосий мавзулар