17:30 28 Июн 2017
Эфир
Концерт

Янги Маданият вазирлигининг вазифалари белгилаб берилди

© Flickr/ U.S. Embassy Pakistan
Маданият
Ҳавола олиш
22320

Янги вазирлик олдига маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш вазифаси қўйилди

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатиш ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилиш тўғрисида фармонга имзо чекди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;

бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, ўзбек халқи тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифа ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;

маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибалардан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;

давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.

Асосий мавзулар

  • Касса в здании пассажирского вокзала

    "Тошкент - Урганч" йўналишида кассирлар "билет йўқ" деган вагон манзилга ярим бўш ҳолда етиб борган. Бундан ҳайрон бўлган фуқаро ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдирди.

    76
  • Остонада бўлиб ўтаётган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси

    Қозоғистонда бўлиб ўтаётган "Expo 2017" иштирок этаётган давлатлар мухлисларни қандай чорлаётганини биласизми? Миллионлаб одамларни гўзаллиги билан мафтун қилган мажмуани қуришга қанча сарфланганини-чи? Остонада сафарда бўлиб қайтган журналист Даврон Тожиалиев томонидан тайёрланган репортаж орқали шу ва бошқа қизиқарли маълумотларни билиб оласиз

    120
  • Катта Рахмат: Мирзиёев о гостеприимстве России и чувстве окрыленности

    Жорий йил 27 июн куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди

    1460