08:35 29 Апрел 2017
Эфир
Концерт

Кун саволи: "Ўзбекнаво" тугатилдими?

Пресс-служба посольства Азербайджана в РУз
Маданият
Ҳавола олиш
44245

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ходими бирлашма тугатилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги айрим интернет нашрлари "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тугатилгани ҳақида хабар тарқатди. Биз ушбу хабарларга ойдинлик киритиш учун "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси билан боғландик.

Бирлашма ходими бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Унинг айтишича, президент фармонига кўра, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ва "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси негизида "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ташкил этилади.

Янги муассасани ташкил қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

"Ўзбекконцерт" янги тузилган Маданият вазирлиги ҳузурида фаолият олиб боради.

Қайд этилишича, янги муассаса ўзида 2,5 минг ижодий жамоа ва ижрочиларни бирлаштиради ҳамда мусиқа, хореография ва эстрада санъатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш, Ўзбекистон халқининг маънавияти, ёрқин ва ўзига хос маданиятини ёритувчи юксак бадиий ва сифатли асарлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашиш имконини беради.

Асосий мавзулар