"Ойли Хива" асари Ўзбекистонга қайтди

© Галерея ZERO LINEКартина "Лунная Хива" Льва Резникова
Картина Лунная Хива Льва Резникова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машҳур рассом Лев Резниковнинг ушбу асари 1990 йилда, унинг Хивага бўлган кўплаб сафарлари вақтида яратилган.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яшаб ижод қилган рассом Лев Резниковнинг сирли "Ойли Хива" асари ўз Ватанига қайтди, деб хабар қилмоқда kultura.uz саҳифаси.

Машҳур картина, ҳозир Исроилда яшаётган Лев Резниковнинг фарзанди  Игор Резников томонидан Тошкентдаги ZERO LINE кўргазма майдонига туҳфа қилинди.

"Бу камдан-кам учрайдиган ҳолат, мамалкатимиз ҳудудини тарк этган асар яна ўз Ватанига қайтди. Бу ватанимиз маданий ҳаётида муҳим воқеа", — дейилган хабарда.  

Лев Резников 1929 йилда Минскда туғилган, 1938 йилда оиласи билан Тошкентга кўчиб ўтади. 1954 йилда Резников Тошкент Театр ва рассомчилик институтини битирган биринчи гуруҳ талабалар қаторида тугатади. Резников ўзининг ижодий фаолияти  давомида кўплаб машҳур тасвирлар яратди ва давлат мукофотлар соҳиби бўлди. Рассом ижодида Ўзбекистон кундалик ҳаёти, анъаналари ва манзаралари улкан ўрин эгаллаган.

Бугунги кунда Лев Резниковнинг асарлари Ўзбекистон Санъат музейида, Москвадагаи Третьяков галереясида, Шарқ халқлари санъати музейларида сақланмоқда. Рассомнинг машҳур ишлари қаторидан "Сталин номли колхоз ветеранлари", "Маҳаллада ойли манзара", "Ҳусан",  "Анор" каби асарлар ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0