Сочидаги XIX халқаро ёшлар ва талабалар фестивалида иштирок этишни хоҳлайсизми?

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишХалқаро ёшлар ва талабалар фестивали
Халқаро ёшлар ва талабалар фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фестивалнинг асосий мақсади – турли минтақалардаги раҳбарларлик қобилиятига эга ёшларни бирлаштириш, шунингдек, энг долзарб масалалар ва муаммоларга янги авлод фикрини шакллантиришдир. Ёшлар муҳокамаси БМТ томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланишнинг 17 та лойиҳасига қаратилади. Фестивал шу йил(2017)нинг 14 – 22-октябр кунларида ўтказилади

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Сочидаги XIX халқаро ёшлар ва талабалар фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилди грантлар.уз.

Хабарда айтилишича, Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган ушбу фестивалда 18 – 35 ёшли ўзбекистонлик ёшлар иштирок этишлари мумкин. Ариза топшириш муҳлати 15-май 2017-йилгача.

"1957-йил ва 1985-йилда Россияда Халқаро ёшлар ва талабалар фестивали бўлиб ўтган. Мазкур анъанани давом эттириш ҳамда уларни замонавий тенденциялар билан бирлаштириб, яна бир бор барча қитъалардан вакилларни Сочига чорлайди. Фестивал 150 мамлакатдан келадиган 20 000 иштирокчини қабул қилишга тайёр. Фестивал халқаро муносабатлар, халқаро ва маданиятлараро ҳамкорликни тарғиб қилиш, уни янада ривожлантириш, халқаро ёшлар жамиятини мустаҳкамлашга қаратилган", — дейилади хабарда.

Фестивалнинг асосий мақсади – турли минтақалардаги раҳбарларлик қобилиятига эга ёшларни бирлаштириш, шунингдек, энг долзарб масалалар ва муаммоларга янги авлод фикрини шакллантиришдир. Ёшлар муҳокамаси БМТ томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланишнинг 17 та лойиҳасига қаратилади.

Фестивал шу йил(2017)нинг 14 – 22-октябр кунларида ўтказилади.

Грант миқдори: Бепул турар жой, озиқ-овқат, спорт фаолияти;

Бепул виза;

Транспорт харажатлари иштирокчининг ўзи қоплаши зарур. Айни пайтда чипталар нархини камайтириш мақсадида дунёнинг барча нуқталаридан Москва шаҳрига тўғридан- тўғри парвозлар ташкил қилмоқда.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: 18 – 35-ёш бўлиши; Ёш ташкилотчилар, журналистлар, спортчилар, ижодкор шахс (рассом, мусиқачи, ёзувчи, режиссор)лар, ИТ ва муҳандислик мутахассислари, ташкилотлар, сиёсий партия ходимлари, ўқитувчилар, ёш олимлар, тадбиркор раҳбарлар;

Рус тили ва маданиятидан хабардор номзодлар;

Янгиликлар лентаси
0